Baxodir Maxsitov
Махситов Баходир Махситович – ўзбек давлат арбоби, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси[1][2][3]. Турли йилларда давлат лавозимларида фаолият олиб борган.
| Махситов Баходир Махситович | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2020-йил декабр – ҳозиргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
|
Мансаб даври 1995-йил – 2000-йил | |
|
Мансаб даври 1994-йил – 1995-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1948-йил 30-июл Тошкент вилояти, Ўзбек ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Маълумоти | олий |
| Мукофотлари | Меҳнат шуҳрати, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, |
| Унвони | Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси |
Ҳаёти
Баходир Махситов 1948-йил 30-июлда Тошкент вилоятида туғилган[4]. Ўрта таълимни олгач, 1972-йилда Тошкент давлат университетига ўқишга қабул қилинган. Олийгоҳни 1976-йилда тамомлаган.
Фаолияти
Олийгоҳни тамомлагандан сўнг, меҳнат фаолиятини суд-ҳуқуқ тизимидан бошлаган. 1994-йилда Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳокими этиб тайинланган. Бу лавозимда 1 йил фаолият олиб борганидан сўнг, 1995-йилда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланган. Бу лавозимда 2002-йилгача фаолият юритган. 2002-йилдан 2003-йилгача Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фаолият юритган. 2020-йил декабр ойидан ҳозиргача Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси сифатида ишлаб келмоқда.
Мукофотлари
Баходир Махситов бир қанча мукофотлар билан тақдирланган. Жумладан, „Меҳнат шуҳрати“ ордени ҳамда „Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими“ фахрий унвони билан мукофотланган. Шунингдек, 2021-йил 29-декабр куни „Узбекистан Спорт Аwардс-2021“ миллий мукофотининг „Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизмати учун“ номинациясида ғолиб деб топилган[5]. 2023-йил 25-август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармонига асосан, „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“ фахрий унвони билан мукофотланган[6].
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов 75 ёшда!“. олймпиc.уз. Қаралди: 16-январ 2025-йил.
- ↑ „Ўзбекистонда Атлетлар комиссияси тузилди“. Ойина.уз. Қаралди: 16-январ 2025-йил.
- ↑ „Паралимпиячиларимиз Токиога тантанали кузатилди“. олд.гов.уз. Қаралди: 16-январ 2025-йил.
- ↑ „Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов 75 ёшда!“. олймпиc.уз. Қаралди: 16-январ 2025-йил.
- ↑ „Токио-2020 ғолибларига аталган йил. «Узбекистан Спорт Аwардс-2021» миллий мукофоти лауреатлари э’лон қилинди“. Кун.уз. Қаралди: 16-январ 2025-йил.
- ↑ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. Пресидент.уз. Қаралди: 16-январ 2025-йил.

