Баҳодир Собиров Бойпўлотович (1963-йил 17-апрел, Навбаҳор тумани, Навоий вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор[1]

Собиров Баходир Бойпулотович
Таваллуди 1963-йил 17-апрел (1963-04-17) (63 ёш)
Навбаҳор тумани, Навоий вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент давлат университети
Илмий даражаси техника фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Баҳодир Собиров 1963-йил 17-апрел Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган[2]. 1985-йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1985—1992-йилларда Навоий шаҳар 2-ҳунар-техника билим юрти ишлаб чиқариш устаси, ўқув ишлари бўйича  директор ўринбосари, тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, 1992—1995-йилларда Тошкент давлат техника университети Навоий бўлимида химия ва химия технология кафедраси лаборанти, катта лаборанти, ассистент, катта ўқитувчи, химия-технология факултетида декан ўринбосари, 1995—1998-йилларда Навоий давлат кончилик институти қошидаги ихтисослашган техника коллежи директори, 1998—2000-йилларда Навоий давлат кончилик институти тадбиркорлик ва иқтисод масалалари бўйича проректори, 2000—2010-йилларда Навоий вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, 2010—2013-йилларда Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги „Фан ва тараққиёт“ давлат унитар корхонаси катта илмий ходим изланувчиси, 2013—2013-йилларда Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги „Фан ва тараққиёт“ давлат унитар корхонаси раиси ўринбосари, 2013—2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг Идоравий метрологик назорат хизмати раҳбари, 2018—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар коллежлари фаолиятини ўқув-методик мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, 2019-йилда Касб-ҳунар таълими тизимини иновацион ривожлантириш, педагог кадрлар малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш институти раҳбари вазифасини бажарувчи, 2019—2020-йилларда Педагог инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институти ректори[3] лавозимида ишлаган. 2020-йилдан Навоий давлат педагогика институти рабҳари[4][5][6][7]. Олий мажлис қонунчилик палатасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қошидаги инсоннинг эркинликларига риоя этилиши ва конституциявий ҳуқуқлари бўйича комиссия аъзоси[8][9][10]. „Электрон таълим“ ва „Навоий давлат педагогика институти илмий-услубий ахборотномаси“ журналларида бош муҳаррири.

Илмий фаолияти

Баҳодир Собировнинг 4 та ҳаммуаллифликда дарслик, ўқув ҳамда услубий қўлланмалари чоп қилинган. „Полимерлар кимё“, „Кимё тарихи“, „Органик кимё“ сингари дарслик ҳамда ўқув қўлланмалари нашр қилинган[11].

Манбалар

  1. ↑ „4-005-0011 "Лист оф апплиcанц аппровед фор тҳе аcадемиc титле оф профессор"“. 2023-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-июл.
  2. ↑ „Бугун туғилган кун – Собиров Баҳодир Бойпулатович“.
  3. ↑ „Ўзбекистонда бир кунда 11та ОТМда раҳбар ўзгарди. Аввалроқ президент ректорлар фаолиятини танқид қилганди“ (2023-йил 28-июн). Қаралди: 2023-йил 10-июл.
  4. ↑ „Собиров Баходир Бойпулатович – НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ“. 2023-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-июл.
  5. ↑ „Бир йўла 10 та ОТМ ректорлари истеъфога чиқарилиб, уларнинг ўрнига янгилари тайинланди“ (2020-йил 14-феврал). 2023-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-июл.
  6. ↑ „Бир йўла 10 та ректор лавозимидан айрилди“ (2020-02-214).
  7. ↑ „Ўзбекистоннинг 10та ОТМларида ректорлар ўзгарди“ (2020-йил 14-феврал).
  8. ↑ „ИНСОННИНГ КОНСТИТУТСИЙАВИЙ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИГА РИОЙА ЭТИЛИСҲИ БЎЙИCҲА КОМИССИЙА ФАОЛИЙАТИНИ ЙАНАДА ТАКОМИЛЛАСҲТИРИСҲ ТЎҒРИСИДА“.
  9. ↑ „Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида“.
  10. ↑ „Навоий давлат педагогика институти қошида ҳинд илмий-амалий ўқув маркази иш бошлади“ (2022-йил 14-март). 2023-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июл.
  11. ↑ Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.