Baxrom Rahmonov
Бахром Раҳмонов (1915-йил, 5-май — Тошкент — 1961-йил, 4-май) — драматург, публицист. Тошкент давлат юридик университетини тугатган (1936). Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида (1946—1948) ва „Қизил Ўзбекистон“ газ. бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари (1948—1950). Ўзбекистон КП МКда бўлим мудири (1950—1952). Ўзбекистон Маданият вазирлиги Санъат ишлари бошқармаси бошлиғи (1953—1955). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби (1958—1961). „Юрак сирлари“ (1953) комедияси, „Сурмахон“ драмаси (1955), „Бир тўй можараси“ (1956, ҳамкорликда), „Сўнгги нусхалар“ (1959—1960), „Қилмишқидирмиш“ (1960—1961) каби кўп пардали ҳамда „Ўзи бошқаю, сўзи бошқа“ (1955), „Ҳасад ва муҳаббат“ (1957), „Хўжайин кўчди“ (1958) сингари бир пардали комедиялар муаллифи. „Мардлар қиссаси“ драмаси (1958) фуқаролар уруши воқеаларига бағишланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |