Бахромжон Валиевич Газиев (1979-йил 21-сентябрда туғилган, Тошкент, ЎзССР) — ўзбек спорти ходими. Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси[1], Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси[2] ва Ўзбекистон поло федерацияси раиси. Ўзбекистон МОҚ Ижроия қўмитаси а'зоси[3]. ЕвроОсиё от спорти ассоциацияси вице-президенти[4].

Бахромжон Газиев
Таваллуди 21.9.1979
Тошкент
Фуқаролиги Ўзбекистон
Таълими Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Касби Спорти ходими
Мукофотлари Содиқ хизматлари учун

Таржимаи ҳол

1979-йили Ўзбекистон, Тошкент шаҳрида туғилган. 2001-йили Низомий номидаги Тошкент педагогика университетида касбий таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олган. 2003-йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро иқтисодий алоқалар йўналишида магистр дипломига эга бўлган. Рус ва ўзбек тилларини яхши билади. Инглиз тилида бошланғич билимга эга.

Меҳнат фаолияти

Спорт

Бахромжон Газиев — профессионал спортчи-конкурчи, 2010-йилдан бери спорт билан шуғулланади. Ўзбекистоннинг халқаро тоифадаги спорт устаси.

Тадбиркорлик

2003-йили иқтисодиёт бўйича магистрлик даражасини олгач, Газиев 2011-йилгача хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган.

2011-2016-йиллар давомида қоғоз ва картон ишлаб чиқариш компаниясининг тижорий директори лавозимини эгаллаган, 2017-йилдан ҳозирги вақтга қадар — гипсокартон ишлаб чиқариш бўйича компания директорлар кенгашининг раиси.

Тадбиркорлик фаолияти давомида Газиев лойиҳаларни бошқариш ва жамоа билан ишлашда катта тажриба тўплади, бу кўникмалари кейинчалик унга спорт бошқарувчиси сифатида иш олиб боришига ёрдам берди.

Спорт ходими фаолияти

Бахромжон Газиев конкур бўйича мусобақаларда.

Спорт ходими сифатида ўз фаолиятини 2017-йили Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси вице- президенти лавозимида бошлади, ушбу лавозимда 2019-йилга қадар ишлади. Бу давр мобайнида яққол кўзга кўринган хизмати спортчиларни моддий-техник база билан таъминлаш ва ҳомийларни жалб этиш ишлари бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 27-июндаги “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2018-йил 18-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги иккита Қарори тайёрланди ва имзоланди. Қарорда белгиланган вазифаларни молиялаштиришни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва “Кварц” АЖ ташкилотлари ўз зиммасига олди.

2018-йили Газиев от спорти соҳасидаги фаолиятини Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси раиси лавозими билан бирга олиб бора бошлади. 2019-йили Ўзбекистон замонавий бешкураш тарихида илк бор Токиодаги ХХХМИИ ёзги Олимпия ўйинларига (Япония) иккита йўлланма олинди.

Жаҳон чемпионатининг 1 -босқичи ва Эвросиё лигаси Миллатлар Лигасининг кўргазмали сакрашда ёпилиши

2019-йили Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига Федерация раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. Шу йилдан бошлаб от спорти бўйича ўзбек спортчиларининг халқаро майдондаги натижалари сезиларли равишда яхшилана бошланди. Асосан тажрибали ватандошлари бошчилигида машқ қилаётган ёш конкурчилар гуруҳи нафақат Марказий Осиё ва Россия ҳудудларида, балки Европа давлатларидаги турнирларда ҳам жиддий кураш олиб борди. 2019-йили шунингдек, Тошкент шаҳрида от спорти бўйича ФЕИ Жумпинг Чилдренʻс Cлассиc Финал, Осиё от спорти федерациясининг У-21 гуруҳида от миниш чемпионати, Осиё от спорти федерациясининг ёшлар ва ўсмирлар орасида конкур бўйича И Халқаро турнирининг Саралаш босқичи каби бир нечта йирик халқаро турнирлари ўтказилди.

2021-йили Газиев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси лавозимини эгаллади. Бахромжон Газиевнинг қўллаб-қувватлаши туфайли, Ўзбекистон жамоаси 2021-йил 1-3-октябр кунлари конкур бўйича Барселона (Испания)да ўтказиладиган Миллатлар кубоги финалига йўлланма олди.

2020-йилдан бошлаб Ўзбекистон поло федерацияси раиси ҳисобланади. Ушбу спорт тури халқимизнинг қадимий ўйинлари анъаналарига мос равишда ривожланмоқда: Темурийлар сулоласи бошқаруви даврида аждодларимиз ҳам поло ўйнаган. Спорт йўналишидан ташқари, Федерация миллий қорабайир зотли отларни кўпайтириш ишларини қўллаб-қувватлайди. Бўйи унча баланд бўлмаган ушбу отлар анъанавий от спортига тўғри келмасада, лекин уларнинг чидамлилиги ва инсон билан осон алоқага киришиши, уларни поло ўйини учун жуда мос шерикка айлантиради.

2021-йилда Бахромжон Газиев янги ташкил этилган ЕвроОсиё от спорти ассоциацияси вице-президенти бўлди. От спортини ривожлантириш ташқи сиёсати трендини ҳатто коронавирус пандемияси ҳам тўхтата олмади — 2020—йил ноябрда ФЕИ ИИИ географик гуруҳи мамлакатлари ҳамкорлиги асосида дунёнинг энг нуфузли жамоавий турнири серияларидан бири - конкур бўйича Миллатлар кубоги доирасида алоҳида ЕвроОсиё лигаси шакллантирилди.

Халқаро фаолият

Газиев раҳбарлигида Қатар, Қозоғистон, Россия, Жанубий Корея, Қирғизистон, Миср каби давлатларнинг замонавий бешкураш ва от спорти бўйича ихтисослаштирилган федарациялари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.

Баҳромжон Газиэв оилавий портрет ёнида

Унинг раҳбарлигида 2021-йилнинг 21-25-апрел кунлари Ўзбекистонда конкур бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи ва ЕвроОсиё лигасининг Миллатлар кубоги ўтказилди.

Давлат мукофотлари

«Содиқ хизматлари учун» давлат медали (2020-йил). 27.08.2020-йили Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев Фармонига асосан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган. Мазкур мукофот халқимизнинг илмий, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантириш, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида муносиб ҳисса қўшиш, мамлакатда тараққиёт, тинчлик ва ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, шунингдек кўп йиллик самарали ижтимоий фаолиятни олиб боришдаги алоҳида хизматлари учун берилади.

Оиласи

Уйланган, уч нафар фарзанди бор.

  • Отаси — Газиев Вали Анварович (1948–2020)
  • Онаси — Газиева Саида Кабуловна (1950-й. туғилган)
  • Рафиқаси — Газиева Дилдора Миркамиловна (1982-й. туғилган)
  • Қизи — Валижонова Диёра Бахромжоновна (2000-й. туғилган)
  • Қизи — Валижонова Нигора Бахромжоновна (2005-й. туғилган)
  • Ўғли — Валижонов Бобуржон Бахромжонович (2008-й. туғилган)

Рафиқаси ва қизлари от минишга қизиқади. 13 ёшли ўғли Валижонов Бобуржон профессионал спортчи-конкурчи саналади. У 120 см масофагача ўтказиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этади.

Манбалар

  1. ↑ „Модерн Пентатҳлон Федератион оф Узбекистан“ (эн). Унион Интернатионале де Пентатҳлон Модерне (УИПМ) (2020-йил 16-феврал). Қаралди: 2021-йил 18-сентябр.
  2. ↑ админ. „УЗБЕКИСТАН“ (эн-УС). АЭФ.орг. 2021-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-сентябр.
  3. ↑ „Исполнительный комитет“ (ру-РУ). Национальный олимпийский комитет Узбекистана. 2021-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-сентябр.
  4. ↑ УзДаилй. „Бахромжон Газиев избран вице-президентом Евразийской Ассоциации конного спорта“ (ру). УзДаилй.уз. Қаралди: 2021-йил 18-сентябр.