Бахт излаб (инглизча: „Тҳе Пурсуит оф Ҳаппйнесс“) — 2006-йилда режиссёр Габриэле Муccино томонидан суратга олинган ва бош ролни Wилл Смитҳ ижро этган АҚСҲ биографик драматик филми.

Бахт излаб
Файл:Бахт излаб (филм постери).жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Габриэле Муccино
Продюсер(лар)
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Стевен Cонрад
Қайси асарга
асосланган
Тҳе Пурсуит оф Ҳаппйнесс
–Чрис Гарднер
Қуинcй Троупе
Ролларда
Бастакор(лар) Андреа Гуэрра
Оператор(лар) Пҳедон Папамичаэл
Монтажёр(лар) Ҳугҳес Wинборне
Студия
Дистрибютор Сонй Пиcтурес Релеасинг
Премера
санаси
Давомийлик 117 дақиқа
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил Инглизча
Бюджет $55 миллион[1]
Даромад $307.1 миллион[1]

Сюжети

1981-йилда Сан-Франcисcолик сотувчи Крис Гарднер бутун умри давомида йиғган жамғармасини суяк зичлиги бўйича портатив сканерларга сармоя тикади. У буни шифокорларга стандарт рентген нурларига нисбатан қулай ускуна сифатида кўрсатади. Сканерлар Криснинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди. У уларнинг кўп қисмини сотишга эришса-да, сотувлар ва унинг ўсиб бораётган харажатлари ўртасидаги фарқ меҳмонхонада хизматчиси бўлиб ишлайдиган рафиқаси Линдани ғазаблантиради. Улар 5 ёшли ўғли Кристоферга ғамхўрлик қилишларига қарамай, молиявийи қийинчилик уларнинг оиласини бузмоқда.

Крис сканерлардан бирини сотмоқчи бўлганида, у Деан Wиттер Рейнолдснинг етакчи менежери ва ҳамкори Жей Твистл билан учрашиб қолади ҳамда ут аксида Кубик Рубикни териш орқали уни ҳайратда қолдиради. Жей кетганидан сўнг, Криснинг йўл ҳақини тўлаш учун пули етишмаслигини билиб, қочишга тушади. Ҳайдовчининг жаҳли чиқиб уни Бай ҳудуди тезкор транзит тизими станциясигача қувиб боради. Крис бир амаллаб поездга ўтиради, амма сканерлардан бирини йўқотиб қўяди. Бироқ, Криснинг Жей билан янги муносабатлари унга амалиётчи биржа брокери бўлиш учун имконини беради.

Суҳбатдан бир кун олдин, Крис ижара ҳақини тўлашда қийналиб, уйдан чиқариб юборилишини кечиктириш учун уй эгасини хонадонини бўяшга рози бўлади. Айни шу пайтда Крисни 2 полициячи сўраб келади ва уни полиция бўлимига олиб бориб, жарималарини тўлаши кераклигини айтишади. Крисга тунни қамоқхонада ўтказади, бу эса унинг эртанги интервюга боришини қийинлаштиради. Крис ўз вақтида Деан Wиттернинг офисига эскирган ва бўёқ теккан кийимда етиб боради. Ташқи кўринишига ёмон қарамай, Крис суҳбатдошларини ҳайратда қолдиришга муваффақ бўлади ва 6 ойлик ҳақ тўланмайдиган амалиётга ўтади. У биржа брокери сифатида ҳақ тўланадиган лавозим учун курашаётган 20 нафар амалиётчилар орасига тушиб қолади..

Линданининг опаси уни Ню-Ёркка кетишга ундайди. У ўғли Кристоферни Криснинг қарамоғидаа қолдиршга мажбур бўлади. Бу пайтга келиб Криснинг молиявий ҳолати унинг ҳисоби ИРС томонидан тўланмаган солиқлар учун ёмонлашиб, бу уни бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбур қилади.

Криснинг банк ҳисобида 21,33 доллар пули қолади ва натижада у ўғли Кристофер билан уйсиз қолади; улар Бай ҳудуди тезкор транзит тизими станциясидаги ҳожатхонада қолишга мажбур бўлишади. Бошқа кунлари эса улар уйсизлар бошпанасида, Бай ҳудуди тезкор транзит тизимида ёки агар Крис етарлича пул топса, меҳмонхонада тунаб кун кўришади. Кейинчалик, Крис аввалроқ Бай ҳудуди тезкор транзит тизими станциясида йўқотган суяк сканерини топади, лекин у бузилиб қолган бўлади. Крис ўз қонини сотиш орқали пул топиб, уни тузатади. Шундан сўнг уни шифокорга сотиб, шу билан сканерларининг барча сотувини тугатади.

Чекланган иш вақтида мижозлар билан алоқалари ва даромадларини максимал даражада ошириш брокерлик лавозимини қўлга киритишнинг ягона йўли эканлигини билган Крис савдо қўнғироқларини самарали қилишнинг бир неча усулларини ишлаб чиқади. Жумладан, потенциали юқори қийматли мижозлар билан боғланиш ва протоколни тузиш. Бир куни юқори даражадаги пенсия жамғармаси менежери Wалтер Риббон, Крис ва ўғли Кристоферни Сан-Франсиско 49эрс ўйинига олиб боради. У ерда Крис жаноб Риббоннинг баъзи до'стлари билан танишиб, уларни ҳам ўзининг мижозларига айлантиради. Крис қийинчиликларидан қатъий назар ҳамкасбларига ўзининг ёмон аҳволини ҳеч қачон кўрсатмай, “Сериэс 7 эхам” номли имтиҳонга тайёрланади.

Крис амалиётнинг сўнгги кунини якунлагач, уни ҳамкорлар билан учрашувга чақиришади. Жаноб Фроҳмнинг қайд этишича, Крис бу сафар чиройли кўйлак кийиб, ўзининг охирги куни учун шундай қилишини ўринли деб ҳисоблайди. Жаноб Фроҳм унга миннатдорчилик билдиради ва Крис эртаси куни бошқасини кийиши кераклигини айтади. Бу гап эса Крисга ўзи хоҳлаган лавозимни эгаллаганини билдиради. У кўз ёшларини тўхтатиб, шериклари билан қўл бериб кўришиб, сўнг ўғли Кристофернинг боғчасига югуради. Улар кўчада юришади ва бир-бирлари билан ҳазиллашадилар (ва ҳақиқий Крис Гарднернинг ёнидан бизнес костюмида ўтишади).

Гарднер 1987-йилда ўзининг кўп миллион долларлик брокерлик фирмасини яратишга киришган ва Гарднер 2006-йилда кўп миллион долларлик шартномада ўз брокерлик фирмасидаги озчилик улушини сотган.

Ролларда

  • Улл Смит — Крис Гарднер рўлида;
  • Жаден Смит — Кристофер Гарднер Жр.
  • Тандиwе Нютон — Линда Гарднер рўлида;
  • Бриан Ҳоwе — Жай Твитл рўлида;
  • Жеймс Карен — Мартин Фроҳм ўринбосари рўлида;
  • Дан Cастелланета — Алан Фракеш рўлида;
  • Курт Фуллер — Уолтер Риббон рўлида;
  • Такаё Фисчер — Чу хоним рўлида;
  • Марк Кристофер Лоренс — Вайне рўлида;
  • Крис Гарднер — иш костюмида юрувчи одам

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Тҳе Пурсуит оф Ҳаппйнесс“. Бох Оффиcе Можо. 2016-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-апрел.

Ҳаволалар