Baxtiyor Aliyev
Бахтиёр Тошкентбоевич Алиев (26-май 1938-йил Тошкент) — чангчи, бастакор, Ўзбекистон халқ артисти (1983). Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини (1955), Тошкент давлат маданият институтини (1995) тугатган. Ўзбек давлат филармониясининг ашула ва рақс ансамбли (1955), „Баҳор“ ансамбли (1956-йилдан) созандаси, мусиқа раҳбари (1965-88 ва 1992-йилдан). Алиев репертуаридан ўзбек мусиқа мероси намуналари („Баёт И, ИИИ, В“, „Соқийномаи савти калон“ ва бошқалар) ўрин олган. Бастакор сифатида 400 дан ортиқ рақс ва кўшиклар — „Тошкент гўзали“, „Гулдаста“, „Қирқ қиз“, „Она мадҳи“ (Б. Бровсин билан), „Бахт қуши“, „Оқ олтин“ (Н. Зокиров билан), „Бадахшон қизи“, „Дил ноласи“, „Баҳор нашидаси“, „Мукарра-махоним ўйнаса“ ва бошқа, шунингдек „Чанг учун рапсодия“ муаллифи[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |