Зиёсферада исми Бахтиёр ва фамилияси Бобоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Бахтиёр Мамарасул ўғли Бобоев (1937.25.12, ҳозирги Қозоғистондаги Арис шаҳри) — рассом, Ўзбекистон Бадииёт акадимяси академик (1999). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1973). Шоир М. Бобоевнинт ўғли. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1963). 1974-йилдан Тошкент театр ва рассомлик санъати (ҳозирги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн) институтида ўқитувчи, 1980-йилдан доцент, 1997-йилдан профессор Б. ижодида ижодкорлар, ҳунармандлар қиёфаси, меҳнатжараёни муҳим урин тутади. Асарлари: "Замин шўри" (1963), "Тандирчилар" (1968), "Алишер Навоий портрета" (1968), "Фаргона наволари" триптихи (1970), "Газли тонги" (1975), "Чорраха" (1983), "Алишер Навоий сой бўйида" (1993), "Намози аср" (1997) ва бошқа 1963-йилдан республикада ва чет мамлакатлардаги бадиий кўргазмаларда асарлари билан фаол иштирок этади.

Манбалар