Зиёсферада исми Бахтиёр ва фамилияси Ҳамидуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Бахтиёр Ҳамидуллаев (1978-йил 7-мартда туғилган[1], Андижон, СССР (ҳозирги Ўзбекистон) — собиқ Ўзбек футболчиси. Ҳозир „Андижон“ клубини бошқариб келмоқда[2].

Баҳтиёр Ҳамидуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Баҳтиёр Ҳамидуллаев
Таваллуд санаси 1978-йил 7-март (1978-03-07) (48 ёш)
Таваллуд жойи Андижон, Ўзбекистон
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Андижон (Мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1997—2002 Андижон 96 (80)
2003 Пахтакор Тошкент 5 (2)
2003—2004 Андижон 33 (14)
2005 Нефтчи 9 (0)
2006—2008 Андижон
2009 Олмалиқ
2010—2011 Андижон 47 (6)
Миллий терма жамоа‡
2001 Ўзбекистон 8 (3)
Бошқарган клублари
2018—2019 Андижон (ёшлар)
2020- Андижон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(9-ноябр 2022-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (20-октабр 2001-йил учун)

Фаолияти

Фаолиятининг энг кўп вақтини „Андижон“ футбол жамоасида юқори савияли ўйин кўрсатиб ўтказган ва „Андижон“ футбол клубида ўша даврда фаолият юритган футболчилар ичида замонавий даврдаги энг яхши футболчиларидан бири деб топилган. Ҳамидуллаев 1999/2002 ва 2006-йилги мавсумларда клубнинг энг яхши тўпурари бўлган, шунингдек, 1999-йилда 24 гол ва 2002-йилда 22 гол билан футбол бўйича Ўзбекистон Лигаси тўпурарилигида якка пешқадамлик қилган[3]. У Ўзбекистон Лигаси, Кубоги ва миллий терма жамоаси сафида 190 дан ортиқ гол урган, Геннадий Красницкий клубининг ўзбек тўпурарлари клуби аъзоси. У футболчилик фаолиятини 2011-йилда якунлаган ва охирги мавсумда „Андижон“ жамоасида ўйнаган.

Халқаро

Бахтиёр Ҳамидуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 8 та ўйин асосий таркибда майдонга тушиб, 3 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Унинг халқаро майдондаги Терма жамоа сафида иштирок этган ўйинлари орасида 2001-йилда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган Мердека турнири алоҳида ажралиб туради, унда Ўзбекистон терма жамоаси биринчи марта ғолиб чиққан эди. Ҳамидуллаев 3 та учрашувда ҳам асосий таркибда майдонга тушиб 3 та гол уришга муваффақ бўлган. Унинг Босния ва Герсеговинага қарши кечган финал баҳсида қўшимча вақтда киритган олтин голи Ўзбекистон терма жамоасига 2:1 ҳисобида ғалабасига сабаб бўлиб, Ўзбекистонга чемпионликни олиб келган.

Ютуқлари

Миллий терма жамоа

  • Мердека турнири : 2001-йил

Шахсий ютуқлар

Карера статистикаси

Халқаро

Катталар терма жамоаси таркибида урилган голлар

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 22.06.2001 Куала-Лумпур, Таиланд  Таиланд 1 — 0 1-0 2001-йил Мердека турнири
2. 26.06.2001 Куала-Лумпур, Таиланд  Ҳиндистон 1 — 0 2-1 2001-йил Мердека турнири
3. 30.06.2001 Куала-Лумпур, Таиланд  Босния ва Герсеговина 2 — 1 2-1 2001-йил Мердека турнири

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 18-июл 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июл 2022-йил.
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-июл.
  3. ↑ ҳттпс://www.пфл.уз/ру/плаерс/28[сайт ишламайди]

Ҳаволалар