Зиёсферада исми Бахтиёр ва фамилияси Ҳасанов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Бахтиёр Вахапович Ҳасанов (1961-йил 28-июл) – тарихчи олим, тарих фанлари доктори (2000), профессор (2011). Турон фанлари академияси академиги (2022). Ўзбекистон „Миллий тикланиш“ демократик партияси Марказий Кенгаши аъзоси[1]. Тошкент шаҳар кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, „Шаҳидлар хотираси“ жамоат фонди раиси, Ўзбекистон тарихчилари жамияти раиси[2].

Бахтиёр Вахапович Ҳасанов
Таваллуди 1961-йил 28-июл (1961-07-28) (65 ёш)
Тошкент вилояти Қибрай тумани
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби тарихчи олим
Иш жойлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи
Таълими Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (1981)
Илмий даражаси тарих фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Тезис сарлавҳаси 1991-йилда „1946—1960-йилларда Ўзбекистон ишчиларининг моддий фаровонлигидаги ўзгаришлар“ мавзусида номзодлик, 2000-йилда эса „Ўзбекистон миллий зиёлилари ва тарихий жараёнлар (1917—1950-йиллар)“ мавзусида докторлик диссертациялари
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Бахтиёр Ҳасанов 1961-йил 28-июлда Тошкент вилояти Қибрай туманида таваллуд топган. Ўқувчилик йилларида бокс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган. 1981-йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг тарих факултетини тамомлаган[3].

Меҳнат фаолиятини 1981—1986-йилларда Тошкент шаҳридаги 121-ўрта мактабда тарих, жамияцҳунослик ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси сифатида бошлаган. 1986—1991-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтида илмий ходим, 1991—1992-йиллар Тошкент давлат педагогика институтида Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатган.

1992—2007-йилларда Тошкент Олий Милиция мактаби (1994-йилдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси)да ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, Ўзбекистон тарихи кафедралари бошлиғи лавозимларида ишлаган. Нафақадаги полковник. 2007—2008-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети „Тарих кафедраси“ профессори лавозимида фаолият юритган.

Бахтиёр Ҳасанов 2008-йилдан то ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори ҳамда „Шаҳидлар хотираси жамоат фонди“ раиси лавозимларида фаолият кўрсатмоқда.

Илмий фаолияти

Бахтиёр Ҳасанов 1991-йилда „1946—1960-йилларда Ўзбекистон ишчиларининг моддий фаровонлигидаги ўзгаришлар“ мавзусида номзодлик[4], 2000-йилда эса „Ўзбекистон миллий зиёлилари ва тарихий жараёнлар (1917—1950-йиллар)“ мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.

Бир неча халқаро анжуманлар иштирокчиси. 100 дан ортиқ нашрлари мавжуд:

  • Повишениэ жизненного уровня рабочего класса Узбекистана (1945-конес 50-х годов), Ўзбекистонда ижтимоий фанлар журнали, 1988 йил 5 сон.
  • Заработная плата как фактор повишения жизненного уровня рабочего класса Узбекистана (1946-1950 гг.) Издателство „ФАН“ АН Уз ССР. 1991 йил.
  • Ўзбек бадиий адабиётининг тарихий манба сифатидаги ўрни.//Ижтимоий-сиёсий фанларни ўзбек тилида ўқитишнинг баъзи муаммолари. 1993 йил.
  • Политическая история Узбекистана
  • Методическиэ рекомендации и примерная тематика контролних работ по курсу „Полит.история Узбекистана“ для слушателей 1-курса ФЗО. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Олий Мактаб. 1993 йил.
  • Ўзбекистон сиёсий тарихи. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Олий Мактаби, 1993.
  • Ўзбек халқининг келиб чиқиши ва шаклланиши. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Олий Мактаби, 1993.
  • Ўзбекистон сиёсий тарихи фанидан назорат иш мавзулари ва услубий маслаҳатлар. (сиртқи факултет тингловчилари учун). ЎзР ИИВ Олий Мактаб. 1994.
  • „Ўзбекистон сиёсий тарихи“ фанини ўрганишнинг иш режаси ва услубий маслаҳатлари. ЎзР ИИВ Олий Мактаб. 1994.
  • Туркистон шўролар даврида: Ушалмаган орзулар. Ўқув қўлланма. ЎзР ИИВ Олий мактаби. 1994.
  • Кўчманчи ўзбеклар давлати ва Ўрта Осиёнинг босиб олиниши. ЎзР ИИВ Академияси, 1995.
  • „Ўзбекистон тарихи“ фанини ўрганишнинг иш режаси ва услубий маслаҳатлар. ЎзР ИИВ Академияси. 1995.
  • Рабочий план и методическиэ рекомендации по изучению курса „История Узбекистана“. ЎзР ИИВ Академияси. 1995.
  • Қадимги Марказий Осиё халқлари тарихий ривожланишининг ўзига хос ҳусусиятлари. (эр.ав. ИВ асргача). Рисола. ЎзР ИИВ Академияси. 1996.
  • „Ўзбекистон тарихи“ фанидан назорат ишлари мавзулари ва услубий маслаҳатлар (сиртқи бакалаврият тингловчилари учун). ЎзР ИИВ Академияси. 1996.
  • „Ўзбекистон тарихи“ фанини ўрганиш бўйича услубий материаллар . 1997.
  • В—ИХ асрларда Марказий Осиёдаги тарихий ва сиёсий жараёнлар. ЎзР ИИВ Академияси, 1997.
  • „Равзат ар-ризвон“ – Бухоро тарихи бўйича муҳим манба. –Инсониятнинг илмий ва маданий – учинчи минг йилликга. Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум тезислари . 1997.
  • К проблеме изучения истории интеллигенсии Узбекистана. 1917-начала 50-х гг. // Ўзбекистоннинг янги тарихи. „Консептуал-методологик муаммолар“ мавзуидаги республика илмий-назарий анжуман материаллари. 1998.
  • К истории становления националной интеллигенсии Узбекистана //Материали Международной науно-теоретической конференсии „Состояниэ и перспективи развития этнопсихологии и этнопедагогики в странах СНГ“ (26-27 ноября 1998 г). 1998.
  • Ўзбекистон тарихи. Дастур. ЎзР ИИВ Академияси. 1998.
  • Политика Совецкой власти по отношению к националной интеллигенсии Туркестана. Бишкек. Наука и новиэ технологии. 1998.
  • Эркин тафаккур мевалари. Гулистан № 4. 1998.
  • Жадидчилик ва миллий мустақиллик. Фан ва турмуш. № 6. 1998.
  • Миллий ўқитувчи кадрлар: янги ва эски мактаблар. Халқ таълими. № 6. 1998.
  • Сиёсий қатағон ва маданий инқилоб. Ҳаёт ва Қонун. № 8. 1998.
  • К проблеме изучения истории интеллегенсии Узбекистана 1917 начала 50-х г.г. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Консептуал методологик муаммолар. Республика илмий назарий анжумани. 1999.
  • Школи и учебниэ заведения Узбекистана в до октябрской и после октябрской периоди. Преподаваниэ язика и литератури. № 1. 1999.
  • Ўзбекистон тарихини ўрганиш бўйича услубий материаллар. ЎзР ИИВ Академияси. 1999.
  • Миллий зиёлий ходимлар тайёрлаш ҳусусиятлари. Халқ таълими. № 2-3. 1999.
  • Зиёлийлар ва тарихий тараққиёт. Мулоқот. № 1. 1999.
  • Методическиэ рекомендации по изучению курса „История Узбекистана“. ЎзР ИИВ Академияси. 1999.
  • Зиёлийлар аҳволи: тарих ва тақдир. Фан ва турмуш. № 3. 1999.
  • Ўзбекистонда халқ таълими ҳамда фан соҳасида совет сиёсати ва миллий зиёлийлар. (20-йилларнинг 2-ярим 50-йиллар бошлари). // Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммоларига янги чизгилар. Даврий тўплам. № 2. 1999.
  • Миллий маданиятимиз тақдири. Гулистон. № 4. 1999.
  • Ўзбек халқининг этник шакилланиши. //Ўзбекистон тарихи 1-қисм. 2000.
  • Марказий Осиёдаги дастлабки давлат тузилмалари, улардаги ижтимоий ҳаётнинг ўзига хослиги. //Ўзбекистон тарихи 1-қисм. 2000.
  • 1-факултетнинг (кундузги бакалавриат) тингловчилари учун „Ўзбекистон тарихи“ фанини ўрганиш бўйича услубий материаллар. 2000.
  • Мустабид тузумнинг ўзбек халқининг маданий-маънавий меросига бўлган ҳуқуқини чеклаш сиёсати. 2000.
  • Националная интеллигенсия узбекистана и историческиэ процесси 1917-начала 50-х годов. 2000.
  • Репрессии против интеллигенсии Узбекистана в 20-30-э годи и их последствия. Ўзбекистон тарихи № 1,2. 2001.
  • Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти. 2001.
  • Маънавият асослари. 2001.
  • Теория и практика построэния демократического обшества в Узбекистане. 2001.
  • Основи духовности. 2001.
  • Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари: чоризм ва совет мустамлакачилиги даврида Ўзбекистон миллий бойликларнинг ўзлаштирилиши. 2001.
  • Без исторической памяти нет будущэго. Ўз МУ хабарлари № 1, Тошкент. 2002.
  • Продолжениэ репрессивной политики в области култури (40-э – 50-э годи). Ҳуқуқ № 4. 2002.
  • Тарихнинг номаълум саҳифалари. —Тошкент: Ўқитувчи, 2010.

Мукофотлари

Бахтиёр Ҳасанов 2011-йил "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил" эсдалик нишони, 2016-йил „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил“ эсдалик нишони, 2017-йил „Ўзбекистон Конституциясига 25 йил“ эсдалик нишони, 2021-йил „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 30 йил“ эсдалик нишони, 2022-йил „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Ҳасанов Бахтиёр Вахапович“. Қаралди: 2023-йил 11-ноябр.
  2. ↑ „Ўзбекистон тарихчилари жамияти“. Қаралди: 2023-йил 11-ноябр.
  3. ↑ Ўзбекистон тарихчилари (библиографик маълумотнома), биринчи жилд. Тошкент: Фан ва технология, 2012. — 210-бет. 
  4. ↑ Хасанов Б.В.. Изменения жизненного уровня рабочего класса Узбекистана в 1946-1960 гг.: автореферат дис. ... кандидата исторических наук: 07.00.02., Ташкент, 1991 — 22-бет.