Baxtiyor Islomov
Бахтиёр Анварович Исломов — ўзбек дипломати, иқтисодчи. 2003—2008-йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси[1].
| Бахтиёр Анварович Исломов | |
|---|---|
| Файл:Бахтиёр Исломов.жпг | |
|
Мансаб даври 2003-йилдан – 2008-йилгача | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Шомансур Шоҳалилов |
| Вориси | Илҳом Неъматов |
|
Мансаб даври 2004-йилдан – 2008-йилгача | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | ? |
| Вориси | ? |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1954-йил 6-январ Тошкент |
Маълумоти
1977-йилда — Москва давлат халқаро муносабатлар институтини халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича, 1988-йилда — Совет Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академиясида раҳбар кадрлар тайёрлаш курсларини тамомлаган. Иқтисод фанлари доктори, профессор.
Меҳнат фаолияти
1977-1981 — Ўзбекистон фанлар академиясининг иқтисодиёт институти аспиранти.
1981-1983 — Тошкент алоқа институти „Сиёсий иқтисод“ кафедраси ассистенти.
1983-1987 — Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби.
1988-1990 — Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми халқаро алоқалар бўлими мудири.
1990-1992 — Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институти етакчи илмий ходими. Гарвард университетида таклиф этилган олим сифатида тадқиқот фаолияти олиб борган.
1993-1996 — Тошкент давлат иқтисодиёт университети халқаро алоқалар бўйича проректори, Халқаро иқтисодий ривожланиш бошқармаси бошлиғи.
1994-1996 — БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси маслаҳатчиси, БМТТДнинг макроиқтисодий таҳлил ва кадрлар тайёрлаш лойиҳаси директори.
1996-2001 — Япониянинг Тохоку университети қошидаги Шимолий-Шарқий Осиё тадқиқотлари маркази профессори, Хитоцубаши университети профессори.
2001-2002 — Тошкент давлат иқтисодиёт университети кафедра мудири. Республика „Устоз“ жамғармаси ижрочи директори. Банк-молия академияси илмий-услубий ишлар бўйича проректори.
2002-2003 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси.
2003-2008 — Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.
2004-2008 — Ўзбекистон Республикасининг Беларус Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.
2008-йил 11-декабрдан — 2012-йил январгача — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.
Фавқулодда ва мухтор элчи мартабасига эга.
Инглиз ва франсуз тилларини билади[2].
Манбалар
- ↑ „Министерство иностранных дел Республики Узбекистан“. 22-ноябр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-январ.
- ↑ „ИСЛАМОВ Бахтиер Анварович“.


