Baxtiyor Rahmon
- Википедияда исми Бахтиёр бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Бахтиёр Раҳманов (1987-йил 2-март, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри) — ўзбекистонлик хонанда ва бастакор.
Бахтиёр Раҳман Бахтиёр Раҳман | |
|---|---|
|
2022-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
1987-йил 2-март |
| Касби | хонанда, композитор |
| Фаолият йиллари | 2008-йилдан |
| Таълими | Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти |
| Миллати | Ўзбек |
| Бўйи | 179 см |
| Болалари |
Муҳаммаднур Абдулфаттоҳ |
| Веб-сайт | ёутубе.cом/@бахтиёр раҳман |
Ҳаёти
Бахтиёр Раҳман 1987-йилнинг 2-март куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. Қарши шаҳридаги 26, 27, 3 мактабларда таҳсил олган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Оилали[1]. Икки нафар фарзанднинг отаси.
Бастакорлик фаолиятини Шекспир сонетлари, Навоий ғазалларига мусиқа басталашдан бошлаган[2].
Мукофотлари
2007 ва 2008-йилларда „Барҳаёт анъаналар“ фолклор фестивали лауреати бўлган.
2008-йилда „Келажак овози“ республика танловида ғолибликни қўлга киритган.
2009, 2010 ва 2011-йилларда „Ягонасан, муқаддас Ватан“ кўрик-танловининг шаҳар босқичида ғолиб бўлган.
2010 ва 2011-йилларда „Ниҳол“ кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлган.
2011-йилда „Йилнинг энг яхши қўшиғи“ номинациясида М&ТВА -2011 мукофотини олган.
Манбалар
- ↑ „Хонанда Бахтиёр Раҳмонов уйланди(Фото ва видео)“. даракчи.уз. 2023-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-март 2025-йил.
- ↑ „“Гулнора Каримова продюсерим бўлмаган”. Бахтиёр Раҳмонов Ислом Каримовга атаб бир кунда тайёрланган қўшиғи ҳамда умрининг 5 йилини ўғирлаган касаллик ҳақида (видео)“. дарё.уз. Қаралди: 14-март 2025-йил.