Baxtiyor Sattarov
Бахтиёр Олимжонович Саттаров (1986-йил 27-мартда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, асосан ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган. 2010-йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган. 2016-йилги мавсумда „Шердор“ клубида бош мураббийлик қилган.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Бахтиёр Олимжонович Саттаров | ||
| Таваллуд санаси | 1986-йил 27-апрел | ||
| Таваллуд жойи |
Жиззах, Ўзбекистон ССР | ||
| Бўйи | 178 м (584 фт 0 ин) | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2006—2008 | Динамо | 13 | (0) |
| 2009 | Машъал | ? | (?) |
| Бошқарган клублари | |||
| 2010—2012 | Регистон | ||
| 2013—2016 | Машъал | ||
| 2016 | Шердор | ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Бахтиёр 2006—2007-йилларда Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси сафида Ўзбекистон олий лигасида 13 та ўйин ўтказган.
Мураббийлик фаолияти
Олий маълумотли. 2005-йилда Тошкент шаҳар Республика олимпия захиралари коллежининг мураббий-ўқитувчи (футбол) бўлимини тамомлаган. 2010-йилда Самарқанд давлат университетининг юридик факултетини тамомлаган.
2010-йилги мавсумда „Регистон“ клуби билан Самарқанд вилояти чемпиони бўлган. 2011-йилги мавсумда клубда мураббий ва ҳуқуқшунос сифатида ишлаган. 2011-2012-йилларда Самарқанд спорт федерациясида мураббийлик лавозимида ишлаган.
2012-йилда „ФК Шердор“ жамоасини ташкил қилган. Иккинчи лига жамоалари ўртасида Самарқанд вилояти чемпиони бўлган ва ўша йили „Шердор“ футбол жамоасини Ўзбекистон Биринчи лигасига олиб чиқган. 2013-йил январ ойида Самарқанднинг „Динамо“ ПФК бош директори лавозимида ишлай бошлаган. 2013-йил 1-июндан „Маш’ал“ жамоасининг футбол академиясида катта мураббий лавозимида иш бошлаган. 2014-йилдан бошлаб Биринчи лиганинг „Маш’ал-2“ жамоасида катта мураббий, шунингдек, клуб ҳуқуқшуноси лавозимларида иш бошлаган. 2016-йил 2-октябрдан бошлаб „Шердор“ футбол клубида директор ва бош мураббий сифатида иш бошлаган. 2017-йил 15-майдан „Динамо-плюс“ ПФК қошидаги „Динамо“ футбол мактаби директори лавозимида ишлган. 2018-йил Биринчи лигада „Шердор“ ФК бош мураббийи сифатида ишлаган. 2021-йилда „Маш’ал“ ПФКда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий (ФИТ мураббийи) лавозимида ишлаган.
Ютуқлар
Мураббий сифатида
Регистон
- Самарқанд чемпиони (1): 2010-йил
Шердор
- Самарқанд чемпиони (2): 2012, 2016
- Самарқанд кубоги соҳиби (2) 2012, 2016
- 2012-йилги „Умид ниҳоллари“ чемпиони.
- 2-лига ўртасида ўтиш ўйинларида 1-ўрин. 2012
- 2-лига ўртасида ўтиш ўйинларида 2-ўрин. 2013
Манбалар
Ҳаволалар
- Бахтиёр Саттаров Фоотбаллфаcцру сайтида
- 27-aprelda tugʻilganlar
- 1986-yilda tugʻilganlar
- Jizzaxda tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekistonlik erkak futbolchilari
- Erkak futbol yarim himoyachilari
- Dinamo Samarqand futbolchilari
- Mashʼal klubi futbolchilari
- Oʻzbekistonlik futbol murabbiylari
- Registon klubi murabbiylari
- Sherdor klubi bosh murabbiylari