Зиёсферада исми Бахтиёр ва фамилияси Сайфуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич (1951-йил 3-апрелда[2] ёки 1-апрелда[1], Тошкентда — 2023-йил 14-феврал) — ўзбек маданият арбоби, сиёсий ва давлат арбоби, педагогика фанлари номзоди, профессор. Тошкент маданият институти ректори, Ўзбекистон Маданият вазири (2017—2018). Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, шунингдек, ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси (2020—2023).

Бахтиёр Сайфуллаев
Файл:Бахтиёр Сайфуллаев.жпг
 Ўзбекистон Ресубликаси маданият вазири
Мансаб даври
2012-йил – 2020-йилгача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Минҳожиддин Ҳожиматов
Вориси Озодбек Назарбеков
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 3-апрел 1951-йил
Тошкент
Вафоти 14-феврал 2023-йил(2023-02-14)
(71 ёшда)[1]
Маълумоти Тошкент маданият институти
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

1951-йил 3-апрелда Ўзбекистон, Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент маданият институтини тугатган[3].

2005-йилдан 2012-йилгача — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлигининг биринчи ўринбосари (маданият ишлари бўйича)[2].

2017-йил августдан 2018-йилгача — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори[4].

2020-йил 20-январда, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб сайланди[5].

Вафоти

Бахтиёр Сайфуллаев 2023-йил 14-февралда 72 ёшида оламдан ўтди[6].

Унвон ва мукофотлари

У профессор илмий даражаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби унвонлари билан мукофотланган[7].

Манбалар