Baxtiyor Subanov
Бахтиёр Субанов — ўзбек давлат арбоби, 2002—2003-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.
| Бахтиёр Жумабоевич Субанов | |
|---|---|
Субанов Бахтиёр Джумабаевич | |
| О’збекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири | |
|
Мансаб даври 2003-йил 14-мартдан – 2006-йил 12-декабргача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Ўткир Султонов Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Ботир Парпиев |
| Вориси | Қобул Бердиев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1956-йил 1-август Наманган |
| Мукофотлари |
|
| Хизмат йиллари | 1973-2006 |
| Унвони | Генерал-маёр |
Биографияси
1955-йил 1-августда Наманган шаҳрида туғилган.
1977-йилда Тошкент милиция мактабини тугатган.
1977-1981 — Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси патрул-пост хизмати эпизоотия билан курашиш, карантин тадбирларини таъминлаш 3-сонли бўлинмаси ходими, кейинчалик командири.
1981-1994 — Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси патрул-пост хизмати инспектори, катта инспектори, бўлинма бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари.
1994-1997 — Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
1997-2002 — Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.
2002-2003 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи.
2003-2006 — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.
2006-йилдан нафақада.
Мукофотлари
1998-йилда 2-даражали Шон-шараф ордени[1], 2001-йилда 1-даражали Шон-шараф ордени билан мукофотланган[2]
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг етти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.