Зиёсферада исми Бахтиёр ва фамилияси Зокиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Бахтиёр Ботирович Зокиров (1962-йил 9-август, Конибодом, Тожикистон ССР — 2005-йил 6-ноябр, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик театр актёри, дубляж актёри ва киноактёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1997).

Бахтиёр Ботирович Зокиров
Файл:Бахтиёр Зокиров.wебп
Таваллуди 9-август 1962-йил
Вафоти 6-ноябр 2005-йил(2005-11-06)
(43 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК; Москва)
Касби актёр
Фаолият йиллари 1982 — 2004
Отаси Ботир Зокиров
Онаси Эркли Маликбоева
Қариндошлари Баҳодир Зокиров (укаси)
Рухшона Зокирова (синглиси)
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Бахтиёр Зокиров 1962-йил 9-августда Тожикистон ССРнинг Конибодом[1] шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. Отаси қўшиқчи, рассом, ўзбек замонавий эстрада ижрочилигининг асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти — Ботир Зокиров, онаси актриса, Ўзбекистон халқ артисти — Эркли Маликбоева. Бахтиёр Зокиров 1979-йил (17 ёшида) Москвадаги Бутунроссия давлат кинематография институтига (ВГИК) ўқишга кирган ва у ерда профессор Борис Чириков студиясида таҳсил олган[2].

Ижоди

Бахтиёр Зокиров дебют ролини 1982-йилда режиссёр Элёр Ишмуҳамедовнинг Абу Али ибн Сино ҳақида тасвирга олинган „Юност гения“ филмида ўйнаган. Бу филм ўз вақтида СССРнинг олий мукофотига сазовор бўлган[2].

Бахтиёр Зокиров кинематографиядаги ижоди давомида „Ўзбекфилм“, „Тожикфилм“, „Свердловская киностудия“, „Мосфилм“ киностудиялари томонидан тасвирга олинган филмларга суратга тушган[2].

Актёр 32 ёшида „Буюк Амир Темур“ филмида рол ўйнаб „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист“ унвонига сазовор бўлган[2].

Филмографияси

Йил Филм номи Роли Филм режиссёри
1982 Юност гения
(Ўзбекфилм, Тожикфилм)
Ҳусайн (Абу Али ибн Сино; бош рол) Элёр Ишмуҳамедов
1984 Наедине
(Ўзбекфилм)
- Ғиёс Шермуҳаммедов
1985 Говоряшший родник Асқар Маргарита Касимова
1985 Алвидо ғўр ёшлигим - Элёр Ишмухамедов
1985 Последняя инспексия Ҳайдаров Эдуард Хачатуров
1986 Армон Бўри (бош рол) Мелис Абзалов
1987 Клиника
(Ўзбекфилм)
Алим (бош рол) Рашид Маликов
1987 Куда вел след динозавра Бахтиёр Маргарита Касимова
1987 Уполномочен революцией
(сериал)
Газиз Зиновий Ройзман
1988 Чудовишше, или Кто-то другой - Алиасқар Фатхуллин
1989 Майсаранинг иши Ҳидоятхон Мелис Абзалов
1989
1990
Кодекс молчания
(сериал)
психиатрик касалхона шифокори Зиновий Ройзман
1989 Сиз ким сиз? - Жаник Файзиев
1990 Продавец снов мусиқачи Георгий Бзаров
1990 Благословленная Бухара - Бақо Содиқов
1991 За все надо платит Қурбон Бекетов Ҳабиб Файзиев
1991 Камми Дима Чехов Жаник Файзиев
1991 Полуночний блюз эпизодик рол Рашид Маликов
1992 Қирққулоқ сири ота Рашид Маликов
1992 Остров - Бақо Содиқов
1993 Мафия бессмертна Жошуа Сураж Леонид Партигул
1995 Зов Предков: Великий Туран - Ғиёс Шермуҳаммедов
1996 Буюк Амир Темур Ҳусайн Исамат Эргашев
Бақо Содиқов
1997 Яратганга шукр Алишер Зулфиқор Мусоқов
1999 Феллини режиссёр Нозим Аббосов
2000 Аёллар салтанати бош рол Юсуп Розиқов
2003 Родина ждёт
(сериал)
Латифий Олег Погодин
2004 Влюблённие 2 Мурод Элёр Ишмуҳамедов
2005 Хўжа Насриддин: ўйин бошланди
(филм 2006-йил катта экранларга чиққан)
дорихоначи Скан Мулти

Театрдаги ижоди

Бахтиёр Зокиров театрдаги фаолиятини 1986-йилда Марк Вайл ташкил этган „Илҳом“ театрида бошлаган бўлиб, у ерда Жаник Файзиев саҳналаштирган „Петрушка“ пластик спектаклида ўйнаган. Спектакл 3 йил давомида намойиш этилган.

Бахтиёр Зокировнинг театр саҳнасида кейинги чиқиши 1998-йилда амалга ошган.

Актёр „Илҳом“ театрида Осcар Wилде асари асосида Авлиёқули Хўжақули режиссёрлигида саҳналаштирилган „Саломея“ спектаклида Иоканаан (1998), Марк Вайл режиссёрлигида Абдулла Қодирий асари асари асосида саҳналаштирилган „Белий белий черний аист“ (Охунд роли, 1998) ва Александр Пушкин асари асосида саҳналаштирилган „Подражания Корану“ спектаклида (2002) роллар ижро этган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Бахтияр Закиров“. Кинопоиск. кинопоиск.ру. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Бахтияр Закиров“. Кино-театр.ру. кино-театр.ру. Қаралди: 28-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „Закиров Бахтияр Батирович“. Кино-СССР. кино-cccп.нет. Қаралди: 28-ноябр 2023-йил.