Baxtiyoriy
Бахтиёрий — хўраки ҳамда винобоп жайдари узум нави. Туп и кучли ўсади. Гули икки жинсли. Барги катта (бўйи 18 — 21 см, эни 22 — 23 см), тўгарак, беш бўлакчали, чети бир оз юқорига қайтарилган, майда арра тишли, туксиз. Узум боши силиндрконуссимон, катта (бўйи 20 - 25 см, эни 10 - 20 см), ўртача тиғиз, оғирлиги 500—600 г . Ғужуми ўртача (14 – 20 мм), тухум шаклида, сарғиш-яшил, этдор ва сер-шира, пўсти юпқа. Сентабр бошларида пи-шади. Таркибидаги қанд 18 — 19%. Ҳосилдорлиги 120 — 140 с/га. Бу нав қурғоқчиликка анча чидамли, шунинг учун лалмикор ерларда яхши ўсади. Со-вуққа чидами ўртача. Самарқанд вилоятида кенг тарқалган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |