Бая-маре (Румин тили: Баиа Маре; Венгер тили: Нагйбаня; Немис тили: Фрауэнбач) — Руминия шим.даги шаҳар, Марамуреш жудесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 150 минг киши (1989). Кончилик саноати раёни маркази. Рангли металлургия (мис, олтин, кумуш, қўрғошин) саноати ривожланган. Киме, мебел ишлаб чиқариш, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шаҳар 1329-йилдан маълум. Меъморий ёдгорликлардан Штефан минораси (ХВ аср) ва бошқа сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил