Baydabek Tulepbayev
Байдабек Ахметович Тулепбаев (1921-йил 10-октябр, Ўрдабаси, Туркистон вилояти – 2011-йил 10-октабр, Қозоғистон, Олмаота – қозоқ совет тарихчиси ва партия етакчиси, Россия Фанлар академияси корреспондент-аъзоси (1991), СССР Фанлар академиясининг корреспондент-аъзоси (1981)[2].
| Байдабек Ахмедович Тулепбаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
10-октябр 1921-йил Ўрдабаси, Туркистон вилояти |
| Вафоти |
15-июн 2011-йил (89 ёшда) Олмаота[1], Қозоғистон |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Тарих |
| Илмий даражаси | Тарих фанлари доктори |
| Илмий унвони | Профессор, Россия Фанлар академиясининг корреспондент-аъзоси, СССР Фанлар академиясининг корреспондент-аъзоси, Қозоғистон республикаси миллий фанлар академияси академиги |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Байдабек Ахмедович Тулепбаев 1939-йил Ўрта Осиё Давлат университетининг ишчилар факултетини тамомлаган. У Меҳнат фаолиятини Буген туманидаги Орёл ўрта мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. 1939—1945-йилларда Қизил Армия сафида хизмат қилган, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. Байдабек Ахмедович уруш тугагандан сўнг Тошкентдаги 4-сонли касб-ҳунар билим юрти директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 1949-йилда Ўзбекистон Ўзбекистон Коммунистик партияси қошидаги партия мактабини ва Тошкент педагогика институтини тамомлаган.
Байдабек Ахмедович Тулепбаев 1949—1952-йилларда Ўзбекистон Компартияси МК инструктори, Ўзбекистон Компартияси МК котиби ёрдамчиси, 1952—1953-йилларда Ўзбекистон Компартияси партия органлари бўлими мудирининг биринчи ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.
Байдабек Ахмедович Тулепбаев 1960—1973-йилларда КПСС Марказий Комитети аппаратида ишлаган. У 1960-йилда номзодлик, 1967-йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1967—1973-йилларда КПСС Марказий Комитети ҳузуридаги Ижтимоий фанлар академиясининг сиртқи бўлимда дарс берган.
У 1973-1976 йилларда Олмаота вилоят КПСС қўмитаси котиби лавозимида ишлаган. Байдабек Ахмедович Тулепбаев Қозоғистон Коммунистик партияси Олмаота вилоят қўмитаси аъзоси. У 1975-йилда Қозоғистон ССР Фанлар академиясининг академиги, Байдабек Ахмедович Тулепбаев 1976—1984-йилларда Қозоғистон ССР Фанлар академияси вице-президенти, Қозоғистон ССР „Билим“ жамияти раиси лавозимида ишлаган.
Манбалар
- ↑ „Байдабек Ахмедович Тулепбаев“. www.исаран.ру. Қаралди: 10-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Тулепбаев Байдабек Ахмедович (1921)“. www.унесcо.кз. 2023-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2023-йил.