Байдара водийси - Қрим ярим оролнинг жанубий ғарбидаги сойлик. Севастополдан жанубий шарқда. Уз. 16 км, эни 8 км гача. Сойликда деҳқончилик қилинади, боғ, токзорлар барпо этилган, ён бағрида дарахт ва буталар ўсади. Ялта—Севастопол шоссе йўли Байдара водийси дан (Байдара Дарвозаси довони орқали) ўтади. Туризм ривожланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил