Baydarka
Байдарка — хипча енгил қайиқ. Эшкаклари илгаксиз. Рул билан бошқарилади, рул оёқда бурилади. Спорт Байдаркаси — яхлит ёғоч ёки пластмасса қопламали, турист Байдаркаси — ёғоч, металл ёки пластмассадан йиғма қобирғали қилиб ясалиб, сув ўтказмайдиган материал қопланган бўлади. Турист Байдаркаси йиғма ҳолда кўпинча 2 та қопга жо бўлиб, оғирлиги 27 – 50 кг келади. 180 – 350 кг гача юк кўтара олади. Тинч сувдаги пойгага мўлжалланган спорт Байдаркаси юпқа фанердан ясалади. Байдарка усти палуба билан ёпилиб, 1, 2, 4 нафар эшкакчи учун люклар ишланган бўлади. Бир эшкакчи учун мўлжалланган Байдарканинг узунлиги 5,2 м, кенглиги 51 см, оғирлиги 12 кг; икки эшкакчи учун мўлжаллангани — 6,5 м; 55 см; 18 кг; тўрт эшкакчи учун мўлжаллангани — 11 м; 60 см; 30 кг . Спортчилар икки куракли эшкакни оқимга қараб ўтирган ҳолда эшадилар (қаранг Байдарка ва каноэда эшкак эшиш). Байдаркада пойгалар эркаклар ўртасида 1936-йилдан, аёллар ўртасида 1948-йилдан олимпия мусобақалари дастурига киритилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |