Bayenburg qasri
Баенбург қасри (олмонча: Бург Беенбург ) — Баенбургдаги Вуппер дарёси водийсида (Вуппертал шаҳрининг маъмурий қисми) тарихий қаср-қалъадир (ҳозирда мавжуд эмас)[1].
Манзил
Қаср Штайнхаус монастирининг ёнидаги Вуппер дарёсининг меандр (бурилиши) бўйида жойлашган эди. Бу деҳқонлар ва балиқчилар яшайдиган меандр ичидаги ҳудудни назорат қилиш ва ҳимоя қилиш имконини берган. Бундан ташқари, бу позиция стратегик жиҳатдан жуда муваффақиятли эди, чунки қаср бир вақтнинг ўзида ундан бир километр узоқликда жойлашган Вуппер дарёси устидаги муҳим чегара кўпригини (Марк ва Берг графликлари ерлари орасидаги чегара) қўриқлаган.

Тарихи
Баенбург биринчи марта 1336-йилда ҳужжатлаштирилган. Тарихий ва археологик манбалар айнан 1336-йилни қасрга асос солинган сана деб ҳисоблашга асос бермайди. Тахминларга кўра,Ққср ХИВ-асрда ёки ундан олдин, аммо бошқа жойда, қўшни худудларда қурилган. Охирги тахмин, округлар ўтасидаги чегарада ва Кёлн — Дортмунд муҳим савдо ва зиёрат йўлидаги жуда фойдали стратегик позицияси туфайли ўзини кўрсатади. Дастлаб, қаср Берг графларига, сўнгра герцог Юлих-Бергга, графлар (герцог) ва унинг оиласи ва мулозимлари ўз ҳудудлари бўйлаб кўчиб ўтганда оралиқ қароргоҳ сифатида хизмат қилган. Айниқса, қасрга ХВ-асрда тез-тез ташриф буюришган, чунки Баенбург Юлих-Берг герцоглигининг маъмурий марказларидан бири сифатида белгиланган.
Ўттиз йиллик уруш (1642 ёки 1646) пайтида қаср бутунлай вайрон қилинган.
Ҳозирги вақтда қасрининг фақат Вуппер дарёси устидаги текис, ривожланмаган, иккита таянч девори билан мустаҳкамланган қисми қолган. Собиқ қал’анинг ҳудуди хусусий мулк ҳисобланади.

2004-йил 22-ноябрда бу жой тарихий ёдгорлик сифатида тан олинган ва қонун билан ҳимояланган[2].
Манбалар
- ↑ Амт Байенбург Архивировано 28 сентября 2007 года.
- ↑ „Памятник истории номер В034“. 2012-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 14-декабр.
Адабиётлар
- Герд Хелбек, „Беенбург — Гесчичте эинес Ортес ан дер бергисч-мäркисчен Грензе унд сеинес Умландес“, И гуруҳ (Дас Миттелалтер: Грундлаген унд Ауфстиэг), С. 125-131 ИСБН 978-3-9811749-1-
Ҳаволалар
- Баенбург (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-05 санасида архивланган) Архивная копия (немис.)
- ҳттп://www.буэргервереин-беенбург.де/ Архивная копия
- ҳттп://www.беенбургер.де/ Архивная копия -да архивланган
- ҳттп://www.беенбург.cом/ Архивная копия -да архивланган