Баера (Баиэра) — гинкгодошлар оиласига мансуб қад. ўсимликлар туркуми. Барги дихотом томирли, ярим тўгарак ёки кенг пона шаклида, асосигача айри шохланиб, бир неча марта бўлинган. Баргининг устки ва остки эпидермис ҳужайралари ва барг (оғизча)лари ҳар хил тузилган. Баера баргининг бўлиниши ва томирланишига биноан турларга ажратилади. 20 га яқин тури маълум, шундан 3 таси Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида ўсганлиги исботланган. Қолган турлари ер шарининг шимолий ярмидаги деярли ҳамма давлатларнинг юра, бўр қатламидан топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил