Baykal
Байкал ёки Баикал (туркийча Бойкўл; бурятча: Байгал далай; мўғулча: Байгал нуур) - Шарқий Сибирнинг жанубидаги чучук сувли кўл. 456 м баландликда жойлашган, тоғлар билан ўралган. Майдони 31,5 минг км². Узунлиги 636 км, ўртача эни 48 км. Байкал дунёдаги энг чуқур (1620 м гача) кўл. Тектоник жараёнлар натижасида вужудга келган. Байкалга 336 та дарё (шу жумладан Селенга, Баргузин, Юқори Ангара ва бошқалар) қуйилади, Ангара дарёси оқиб чиқади. Кўлда 27 та орол бор. Январда музлаб, майда муздан бўшайди. Байкалда қарийб 1800 тур флора ва фауна учрайди. Балиқ овланади. Кема қатнайди, ёғоч ташилади. Байкал соҳилида Слюдянка, Байкалск шлари жойлашган. Листвянка шаҳарчасида Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Лимнология институти бор. Селенга дарёсининг қуйи оқими Рашидуддин (1247-1318) асарида Баркўжин ёки Баркўжинтўкум дейилган.
| Байкал | |
| Мамлакат | |
| Юзаси | 31 500 км² |
| Тушувчи дарёлар | СеленгаБаргузинЮқори Ангара |
| Оқиб чиқувчи дарё | Ангара |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |