Baykar Cezeri

Cезери - Туркиядаги Байкар учувчисиз ҳаво воситалари тизимлари ширкати томонидан ишлаб чиқилган квадрокоптер. У Ал-Жазира провинсиясининг Месопотамия минтақасида туғилган мусулмон олим, ихтирочи, механик муҳандис, ҳунарманд, рассом ва математик, Исмоил ал-Жазарий шарафига номланган. 230 кг (510 лб) вазнга эга прототипи 2019-йилги Текнофест кўргазмасида оммага тақдим этилганидан тахминан бир йил ўтиб, 2020-йил сентябрнинг ярим тунида[1] илк парвозини амалга оширди[2].
Илк парвоз
Квадрокоптернинг дастлабки синов парвозлари 2020-йил 11-сентябрда бўлиб ўтди. Биринчи автоном парвозлар хавфсизлик нуқтайи назаридан ерга арқонлар билан боғланган ҳолда амалга оширилди. Кейинги иккита парвоз синовлари 2020-йил 14-сентябр куни боғланмаган ҳолда ўтказилди. Барча синов парвозлари муваффақиятли ўтди. Транспорт 10 м (33 фт) баландликка кўтарилди[3].
Хусусиятлари
Cезери ҳавога кўтарилиш ва қўнишни вертикал ҳолда амалга оширади. Унинг ўлчамлари — 373 м × 407 м × 187 м (1,224 фт × 1,335 фт × 614 фт). Максимал учиш оғирлиги — 241 кг (531 лб). У саккизта қайта зарядланувчи электр батареяси билан қувватланган ва саккизта доимий электр мотор ёрдамида ҳаракатга келади[4]. Машинанинг ўртача учиш тезлиги 70–80 км/ҳ (43–50 мпҳ). Максимал 100 км/ҳ (62 мпҳ) тезликда ва 2,000 м (6,600 фт) баландликда уча олади. Батарея қуввати батарея технологияси ривожланганидан кейин тахминан бир соатгача етиши кутилмоқда[3].
Автомобил шаҳар ҳаво транспорти орқали одамлар ва юкларни ташишда фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг аҳоли гавжум шаҳар шароитида фойдаланишга тайёр бўлиши 10-15 йил, қишлоқ жойларида дам олиш воситаси ўлароқ сотувга чиқиши эса 3-4 йил вақт олиши мумкин[3].
Манбалар
- ↑ „Тüркие'нин илк уçан арабасı Cезери ҳаваландı“ (туркча) (15-сентабр 2020-йил). Қаралди: 16-сентабр 2020-йил.
- ↑ „Милли уçан араба "Cезери" ТЕКНОФЕСТ'те гöрücüе çıктı“ (туркча) (17-сентабр 2019-йил). Қаралди: 16-сентабр 2020-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Ерли ве милли уçан араба Cезери: Уçан араба Cезери'нин öзелликлери нелердир?“ (туркча) (16-сентабр 2020-йил). Қаралди: 17-сентабр 2020-йил.
- ↑ „Милли уçан араба Cезери'нин öзелликлери“ (туркча) (14-июл 2020-йил). Қаралди: 17-сентабр 2020-йил.
| Викиомборда „Байкар Cезери“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |