Баён Сулдуз (?-1361) - Чиғатой улуси бекларидан, асли сулдуз уруғидан. Амир Қазағон ўлдирилгач (1358), Мовароуннаҳр тахтига ўтирган унинг ўғли Абдуллони жангда енгиб, ҳокимиятдан четлатган ва мамлакатни амир Ҳожи Барлос билан бирга бошқарган. Бироқ Баён Сулдуз маишатпараст бўлгани сабабли давлатни бошқаришнинг уддасидан чиқолмаган. Бундан фойдаланган Мо'г'улистон (Жета) хони Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрга икки карра — 1360, 1361-йиллари бостириб келган ва Баён Сулдузни қатл қилдирган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил