Баёний (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Юсуфбек Бобожонбек ўғли; 1858-йил, Қиёт қишлоғи, Хива — 1923-йил, Хива, Патрак) — ўзбек шоири, тарихчи, мусиқашунос, хаттот ва таржимон.

Баёний
Таваллуди
Муҳаммад Юсуфбек Бобожонбек ўғли

1858-йил
Хива, Қиёт қишлог'и
Вафоти 1923-йил
Хива, Патрак
Фуқаролиги Хива хонлиги
ХХСР
Таълими Шерғозихон мадрасаси
Касби Шоир, тарихчи, хаттот, мусиқашунос, таржимон

Ҳаёти

Муҳаммад Юсуф Баёний 1840-йил Хивада туғилган[1]. Бобожон Тарроҳнинг баён қилишича, Баёний подшоҳлар оиласидан чиққан[2]. Унинг Муҳаммад Аминбек деган ўғли ҳам вафот этиб кетган.

Эски мактабни битиргач, табиблик илмидан ҳам хабардор бўлган. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил кўрган. 40 ёшларидан бошлаб, Муҳаммад Раҳимхон ИИ га тақлид қилиб, устоз кўрмай шеърлар ёза бошлаган. Сулс, куфий, райҳоний, шикаста хатларини яхши билган, танбур чертиш ва ғижжак чалишда моҳир бўлган.

Фаолияти

Баёнийнинг бир девони, Хоразм тарихига оид икки асари ва таржималари сақланган. У мумтоз шеъриятнинг деярли ҳамма жанрларида ижод қилиб, Навоий, Мунис, Огаҳий анъаналарини давом эттирган. Аваз Ўтар билан ижодий ҳамкорликда бўлган. „Девони Баёний“ шеърлар тўпламини тузган. Унга кирган шеърларида дунёвий севгини улуғлаган, табиат гўзалликларини содда ва равон ифодалаган, мазлумлар, илм-фан аҳлининг аччиқ тақдирига ачинган.

Машҳур асарлари

„Шажараи Хоразмшоҳий“ тарихий-мемуар асари билан Мунис ва Огаҳий бошлаган ишни давом эттирган. Бунда Ёфасдан Қўнғирот уруғигача, Абулғозий Баҳодирхондан Асфандиёрхонгача ўтган хонлар ҳукмронлиги даври тарихи ёритилган.

Фанга „Шажараи Хоразмшоҳий“ нинг иккита қўлёзма нусхаси маълум. Биринчиси 1913 йилда кўчирилган[3]. У Ўзбекистон Фанлар академияси Қўлёзмалар институтининг қўлёзмалар фондида 274-рақамда сақланади. Ҳажми 517 варақ. Иккинчиси 1914 йилда Муҳаммад Яъқуб уста Жуманиёз ўғли томонидан кўчирилган. У Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида 9596-рақамда сақланади. Ҳажми 508 варақ. 1911-йилда бошланиб, 1913-йилда ёзиб тугатилган „Шажарайи Хоразмшоҳий“ қўлёзмаси тўлиқ, яхши сақланган.

„Шажарайи Хоразмшоҳий“дан кўп олимлар илмий тадқиқот ишларида биринчи манба сифатида фойдаланишган, тарихчи олимлардан С.П.Толстов, Я.Г'. Г'уломов, М.Й.Ё'лдошев, Т.Не'матов, Қ.Мунировлар бу асарнинг илмий аҳамиятини кўрсатишга ҳаракат қилишади.

Бу асар тарих фанлари номзоди Қ.Мунировнинг „Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарлари“ номли рисоласида анча кенг таҳлил этилди. Унинг Ўрта Осиё тарихини ўрганишдаги аҳамияти маълум даражада ёритилди.

„Шажарайи Хоразмшоҳий“да Хоразм хонлигидаги амир-амалдорлар", машҳур кишилар, ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган.

„Хоразм тарихи“

„Хоразм тарихи“ асари „Шажарайи Хоразмшоҳий“даги воқеаларни тўлдирган. Асарнинг аввалги боблари маъно жиҳатдан „Шажараи Хоразмшоҳий“га ўхшаб кетади. Лекин ёзилиш услуби билан ундан фарқ қилади. „Хоразм тарихи“ муқаддимасидан маълумки, асар Хоразм инқилобидан кейин ёзилган. Асарда, асосан Асфандиёрхон ҳукмронлиги даври ва ундан кейин рўй берган воқеалар тасвирланган. 16 бобдан иборат бу асарнинг 8 бобигина бизгача етиб келган. Ҳажми 91 варақ.

Баёнийнинг ҳар икки тарихий асарида ижтимоий-иқтисодий ҳаётга оид жуда кўп қимматли материаллар бор. Жумладан, Хива хонлигининг Бухоро ва Қўқон хонлиги ва хонликка қўшни бўлган бошқа мамлакатлар билан савдо ва дипломатик муносабатлари, меҳнаткашлардан олинадиган ҳар хил солиқлар, Хоразмда яшаган олим ва шоирлар, шаҳарлар ҳаёти, деҳқончилик ишлари тўғрисида бой маълумотлар ёзилган.

Баёний арабчадан Дарвеш Аҳмад („Саҳойиф ул-ахбор“, 1901), форсчадан Камолиддин Биноий („Шайбонийнома“, 1915), Табарий („Тарихи Табарий“) асарларини ўзбек тилига таржима қилган. „Мажмуаи шуарои форсий“ тўплами (1900) ва бошқаларни ҳуснихатда кўчирган.

„Шажараи Хоразмшоҳий“ (инв. № 9596), „Хоразм тарихи“ (инв. № 7421), „Девони Баёний“ (инв. №№ 1120, 7106, 6666) асарларининг қўлёзмалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланмоқда.

Вафоти

Хива шаҳридан ташқарида, Патрак деган жойда вафот этган. Жасади Саид Муҳаммад Моҳрўйжон деган қабристонга қўйилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. 
  2. ↑ Бобожон Тарроҳ -Ходим. "Хоразм навозандалари". Г'афур Г'улом номидаги адабиёт ва сан'ат нашриёти. Тошкент, 1994 й — 96 бет-бет. ИСБН 5-635-01428-3. 
  3. ↑ Муҳаммад Юсуф Баёний. "Шажарайи Хоразмшоҳий". Га'фур Г'улом номидаги адабиёт ва сан'ат нашриёти. Тошкент, 1994 й — 104 бет-бет. ИСБН 5-635-01449-6. 

Ҳаволалар