Байрам кунлари - муҳим воқеаларга бағишланган, анъана сифатида нишонланадиган, иш куни ҳисобланмайдиган кунлар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги кунлар байрам (дам олиш) кунлари деб белгиланган: 1-январ — Янги йил; 8-март — Хотин-қизлар куни; 21-март — Наврўз байрами; 9-май — Хотира ва қадрлаш куни; 1-сентабр — Мустақиллик куни; 1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни; 8-декабр — Конституция куни; Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр)нинг биринчи куни; Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа)нинг биринчи куни. Байрам кунлари-техника шароитлари ва бошқа шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш қабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида Байрам кунлари ишлашга йўл қўйилади. Байрам кунлари бажарилган ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Байрам кунлари даги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отпуск) бериш билан қопланиши мумкин. Байрам кунлари даги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил