Байту-л-мол (араб. “мол-мулк уйи”) - мусулмон мамлакатларида давлатга тегишли молнинг муҳофаза қилинишини та’минлайдиган, давлат хазинасини ташкил этадиган ҳамда молиявий ишларни тартибга соладиган ҳуқуқий мақомга эга бўлган молиявий-идоравий ташкилот ҳисобланган. Байту-л-молни дастлаб халифа Умар ибн ал-Хаттоб (ра) та’сис қилган. Ундаги бойликлар асосан хирож, жизя, закот, ҳумс каби соликлардан тўпланган. Байту-л-мол давлатнинг ҳар қандай молиявий ишларини, хусусан, кирим-чиқим, маошлар каби масалаларни тартибга соладиган мустақил ташкилот бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 71.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.