Байтулмол (арабча – мол-мулк уйи) – ислом мамлакатларида давлатга қарашли ва давлат тасарруфига ўтказилган мол-мулклар сақланадиган ҳамда улар юзасидан давлат ҳисобкитоб ишлари амалга ошириладиган махсус бино. Байтулмолни дастлаб халифа Умар ибн ал-Хат-тоб (ра) таъсис қилган (ВИИ аср). Ундаги бойликлар асосан хирож, жизя, закот, хумс каби солиқлардан тўпланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил