Bazal tanacha
Базал танача — ҳужайра ичидаги зичлашган тузилма; бир ҳужайрали организмларда ҳар бир хивчин ва тук асосида, шунингдек кўп ҳужайрали организмларнинг тўқима ҳужайраларида ва сперматозоидларда бўлади. Одатда силиндр шаклида бўлиб, узунлиги қарийб 0,5 мкм, диаметри 0,1 — 0,2 мкм. Базал танача сентриолдан вужудга келса керак (мас, сперматидаларда сентриолнинг Базал танача га айланиши кузатилади). Базал танача хивчинли бўла олади ва сентриол каби ҳужайранинг бўлиниш дуки ҳосил бўлишида қатнашади. Базал танача баъзан блефаропласт деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |