Bazalioma
Базалиома — тери ўсмаларининг бир хили, тери карсиномаси; тери безлари эпителиал ҳужайраларидан пайдо бўлади. Юзда, баъзан қўл-оёқ ёки бошқа жойда вужудга келиб, теридан сал кўтарилиб туради; аста-секин катталашиб ярага айланади, қичишади ва яра усти пўст билан қопланади. Ўрта ёшдаги ва кекса кишиларда кўпроқ учрайди. Базалиоманинг хавфли тури регионар лимфа тугунларига, кейинчалик ички аъзоларга метастаз бериши билан фарқланади. Рентгенотерапия, электрокоагуляция ва жаррохлик усули билан даволанади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |