Bazarbay Serekeev
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Базарбай Серекеэв (1942—2017) - қорақалпоқ живопис мактабининг йирик вакили ва белгили тасвирлаш сан'ати намоёндаларининг бири. У 1942-йили Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида туғилган. Унинг ижодкорлиги ўз олдига бир сан'ат бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси тасвирлаш сан'ати ривожи тарихига ҳисса қўша олган художниклар сафидан ўрин олган. У ўзининг ҳаёти давомида тинимсиз меҳнат этиши ва фаол тажрибаси орқали тасвирий сан'ат ривожланишига катта ҳисса қўшди ва унинг ижодкорлиги кейинги авлод учун ёрқин намунадир[1].
| Базарбай Серекеэв | |
| Ҳақиқий исми | Базарбай Серекеэв |
| Таваллуди | 1942-йил Кегейли тумани, |
| Вафоти | 2017-йил |
| Миллати | қорақалпоқ |
| Соҳаси | живопис рассом |
| Машҳур суратлари | “Орол мусибати” (2008) “Оила” (1972) |
| Мукофотлари | Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори |
Фаолияти
У ижодкорлигини 1962-йилдан, я'ни Тошкент шаҳридаги П.П.Бенков номидаги касб-ҳунар билим юртини тугаллап, Нукусга қайтиб келганидан сўнг бошлади. Нукус ишлаб чиқариш устахоналарида ўз ишини бошлаш билан бир қаторда, қорақалпоқ тасвирий сан'ат йўлида ҳам фаолият юргизди ва шу тариқа ўз ишларида алоҳида бир оламни ярата олди. Бунда художник халқ сан'ати, Она Ватанимиз тарихи, урф-одатларига бўлган ихлоси ва муҳаббатини намойиш этди. Йиллар давомида фақат ўзига тегишли хуснихат, живопис ишлашда ўзгача усулларни шакллантирди. Унинг меҳнатлари расм солиш шакллари ва колоритик ечимлари билан таниқли.
У 1977-йилдан э'тиборан Ўзбекистон художниклари ижодий бирлашмаси а'зоси сифатида кўплаб кўргазмаларида фаол иштирок этди. Кўргазмаларда унинг бир қатор ишлари Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг турли хил шаҳарларида, шу жумладан, Россия, Бошқирдистон, Доғистон, Татаристон, Қозоғистонда намойиш этилди. Энг яхши ва сифатли картиналари Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейи, Қорақалпоқ Давлат И.В.Савицкий номидаги сан'ат музейи, Ўзбекистон касб-ҳунар академияси Қорақалпоғистон филиали жамғармаларида сақланмоқда.
Мукофотлари
У Ўзбекистонда мавжуд бўлган деярли барча унвон ва мукофотларнинг соҳиби. 1984-йили Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги давлат мукофоти билан „Невара“, „Тракторчилар“, „Қизил уй“ асарлари учун мукофотланган. 2000-йили „Дўстлик“ ордени билан, 2002-йили Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган санъат арбоби, 2008-йили Ўзбекистон Бадиий академиясининг кумуш медали ва 2012-йили – олтин медали билан, 2015-йили Қорақалпоғистон халқ рассоми унвони билан тақдирланган. Унинг расмлари Тошкентда, Европа, Осиё ва Африкадаги кўплаб галереяларда сақланади. Улардан энг машҳурлари „Орол мусибати“ (2008), „Кичик дуторчи“ (1971), „Қизим усталари“ (1973), „Оила“ (1972). Савицкий номидаги музейда 84 та сурат Бозорбойникидир.
Бозорбойнинг Савицкий билан биринчи танишуви 1970-йилда Нукусдаги бадиий кўргазмада бўлган. Шу пайтда 4-курс талабаси ўзининг дастлабки тўртта ишини тақдим этди. "Савицкий менинг асарларимга қаради ва сўради: „Уларни ўзингиз ёзганмисиз?“, мен „ҳа“ деб жавоб бердим. Шундан сўнг у учта расм сотиб олди ва кўпроқ чизишим кераклигини айтди. У рассомчилик бўйича ўз тавсияларини берди. Унинг сўзлари мени илҳомлантирди, ижодим янада кучайди. Биз Савицкийни қорақалпоқ рассомлик мактабининг асосчиси деб биламиз, – дейди Серекеэв[2].
Манбалар
- ↑ „Серекеев Базарбай (1942)“. 2024-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-октабр 2023-йил.
- ↑ „Савицкий и каракалпакские художники“. Cентрал Асиан Аналйтиcал Нетwорк (CААН). Қаралди: 13-октабр 2023-йил.[сайт ишламайди]