Bazda
Базда — Қашқадарё вилоятида илк ўрта асрларда мавжуд бўлган шаҳар, Насафдан сўнг иккинчи йирик шаҳар ҳисобланган. Базда ўрнида ҳозир Қамашидан 10 км жанубий-ғарбда жойлашган Кўҳна шаҳар ҳаробаси мавжуд. ИХ—Х аср манбаларида Насаф вилоятидаги жомеъ масжиди бўлган икки шаҳардан бири (Касба шаҳри билан бирга) сифатида тилга олинган. Х асрда эса айрим манбаларга кўра, катталиги жиҳатидан пойтахт шаҳар — Насафдан ҳам йирик бўлган. Самоний (ХИИ аср) Баздани Насафдан Бухорога борувчи йўлдаги "мустаҳкам қалъа" деб қайд қилган, Базда йирик савдо маркази бўлган, шаҳар атрофида деҳқончилик ривожланган. Шаҳар аҳли қудуқлардан сув ичган. Базда арк (150х100 м), мудофаа девори билан ўралган шаҳристон (55 га) ва рабоддан ташкил топган. Базда аркининг энг қуйи қатламидан милоднинг бошларига оид топилмалар чиққан. Базда ва Касби шаҳри қалъалари ўрта асрларда Қашқадарёнинг қуйи оқими ҳавзасидаги муҳим стратегик қалъа бўлган. Ҳар икки қалъа тепаликда, 20 км оралиқдаги масофада жойлашган бўлиб, бир тепаликдан иккинчи тепалик кўриниб турган. Қадимда улар Қарши воҳасини кўчманчилар ҳужумидан мудофаа этиш мақсадида қурилган бўлса керак. Шу туфайли ВИ асрда сосонийлар саркардаси Баҳром Чўбин ўз қўшини учун қароргоҳ қилиб Насафни эмас Касбини танлагани бежиз бўлмаса керак.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |