Bazel
Базел — Швейсариянинг шимолий чеккасидаги шаҳар, Базел-Штадт ярим кантонининг маъмурий маркази. Франсия — ГФР чегараси яқинида, Рейн дарёсидаги порт. Аҳолиси 170 минг киши (1990, шаҳар атрофи билан 360 минг), кўпчилиги немис тилида сўзлашади. Базел катталиги жиҳатдан мамлакатда 2-ўриндаги шаҳар. Халқаро аэропорт бор. Йирик савдо, молия ва саноат ҳамда маданият маркази. Кимё, полиграфия, машинасозлик, қурилиш ва металлсозлик, енгил, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Базелда ҳар йили ярмарка ўтказилади. Халқаро банк жойлашган. Университет (1460-йилдан), тарих ва этнография музейи бор. Дастлаб 374-йилда Базилия деб қайд этилган. 1501-йилдан Швейсария конфедерацияси таркибида. ХВ аср охири, ХВИ асрда Европадаги савдо, кредит операциялари, ҳунармандчилик марказларидан бири бўлган. 1833-йилда мустақил ярим кантон ҳуқуқини қўлга киритган. ХИ—ХИХ асрлар меъморий ёдгорликлари: роман-готика собори (1185-1200), ратуша (1504-1608) сақланган.
Фотогалерея
- Базел - Басел
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |