Базилика - Личеń, Полша

Базилика (юн. басилике — шоҳона бино) — тарҳ (план)да чўзиқ тўғри тўртбурчак шаклидаги катта маҳобатли бино. Ички қисми қатор устунлар билан узунасига кетган бир неча (асосан 3 ёки 5) қисм (неф)ларга бўлинган. Ўртадаги қисм Б.нинг асосий хонаси ҳисобланганлиги туфайли ёнидагилардан баландроқ ва кенгроқ бўлган, тепасидан дарчалари орқали ичкари ёритилган. Қад. Римдаги Б.лардан суд ва савдо идораси сифатида фойдаланилган, кейинчалик дастлабки христиан ибодатхоналарининг асосий тури бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил