Bazis narx
Базис нарх — 1) режали иқтисодиётда доимий деб қабул қилинган ва халқ хўжалиги кўрсаткичлари (мас, миллий даромад ҳажми, саноат, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ва бошқалар) даги ўзгаришларни, индексларни ҳисоблашда асос қилиб олинган нарх. Турли йилларда нархлар ўзгариб тургани учун мазкур кўрсаткичлар динамикасини нархларга қараб ҳисоблаб бўлмаган, шу сабабли ҳисоб-китоб ҳамда режалаштириш ишларида Базис нарх қўлланган; 2) сифат кўрсаткичлари аниқ бўлган товарнинг контракт ёки прейскурант нархи. Ҳақиқий нархларга нисбатан ўрта мезон вазифасини бажаради. Сифати белгиланган (базис) кўрсаткичларда фарқ қиладиган товарлар етказиб берилганда нарх даражаси товар сифати Базис нархга устамалар ёки ташламалар ёрдамида белгиланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |