Базофилия (базис ва юн. пҳилео-муҳаббат, севиш) — 1) ҳужайра структурасининг ишқорий бўеқлар (мас, гематоксилин, азур, сафранин ва бошқалар) билан бўялиш хоссаси. Базофилия одатда ҳужайра ситоплазмасидаги компонентлар, асосан рибонуклеин кислота (РНК) нинг кислоталик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, кам дифференсиалланган, тез ўсаётган ва зўр бериб оқсил синтез қилаётган ҳужайраларга (айниқса ўсма ҳужайраларига) хосдир; 2) периферик қонда базофиллар сонининг кўпайиб кетиши шаклидаги лейкоцитоз.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил