Bazudin
Базудин, диазинон — ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишда ишлатиладиган кимёвий модда; инсектицид. Ўсимликларга ўсиш даврида пуркаш учун 60% ли эмулсияланувчи консентрат, уруғликни экишдан олдин упалаш учун 40% ли ҳўлланадиган кукун, 30% ли кукун, экиш пайтида солинадиган 5% ва 10% ли донадор препарат ҳолида ишлаб чиқарилади. Буғдой, қанд лавлаги, беда, маккажўхори, сабзавот экинлари ва бошқаларнинг сўрувчи ва кемирувчи зараркунандалар (тўпламлар, шира, ўргимчаккана ва бошқалар)га қарши қўлланади. Таъсири 45 кундан ортиқ сақданади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |