Беар Cаме Алонг
„Беар cаме алонг“ Ричард Т. Морриснинг 2019-йилда нашрдан чиққан расмли китоби бўлиб, суратларини ЛеУен Пҳам чизган. Унда дарёда сафарга чиққан бир гуруҳ ҳайвонлар ҳақида ҳикоя қилинади. 2019-йил 1-июнда нашр этилган „Беар cаме алонг“ Морриснинг биринчи марта тунаб қоладиган лагерга боргани ҳақидаги хотираларига асосланган. Пҳамнинг акварел, сиёҳ ва гуаш ёрдамида яратган суратлари унинг учун алоҳида аҳамиятга эга эди. Танқидчилар унинг расмлар орқали бир нечта турли хил кайфиятларни моҳирона акс эттириш қобилиятини эътироф қилган. Ушбу иллюстрациялар, шунингдек, одатда китобнинг бошқаларга боғланиш ҳақидаги мавзусини тўлдирувчи сифатида баҳоланган. Китоб умумий жиҳатдан ижобий баҳоланган ва 2020-йилда Cалдеcотт Ҳонор мукофотига сазовор бўлган.
| Муаллиф(лар) | Ричард Т. Моррис |
|---|---|
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Болалар адабиёти |
| Нашр этилган санаси | 2019-йил 1-июн |
| Нашриёт | Литтле, Броwн, анд Cомпанй |
| Саҳифалар сони | Саҳифалар рақамланмаган |
| Мукофот(лар) | Cалдеcотт Ҳонор |
| ИСБН | 9780316464451 |
| Сюжет дарёда сафарга чиққан бир гуруҳ ҳайвонлар ҳақида. | |
Яратилиш тарихи ва чоп этилиши
Китоб муаллифи Ричард Т. Морриснинг айтишича, у айиқ образини ўзининг биринчи марта тунаб қоладиган лагерга боргани ҳақидаги хотираларига асосланиб яратган[1]. Рассом ЛеУен Пҳам эса интервюда, қўлёзмани ўқиши биланоқ китобнинг якуний кўринишини тасаввур қилганини ва буюртмани мамнуният билан қабул қилганини айтган[2]. У аввал китобнинг ички муқова саҳифаларини яратган: бошидаги саҳифаларни оқ-қора, охиридагиларни эса рангли қилиб ишлаган[2]. Бу унга китобнинг оламини тушунишга ёрдам берган. Пҳамнинг таъкидлашича, китоб АҚСҲ бўлинган даврда пайдо бўлиб, унга бирлик ҳақидаги ҳикояни айтиб бериш имконини берган[2].
Китоб 2019-йил 1-июнда чоп этилган[3]. Шунингдек, Жошуа Маннинг томонидан ижро этилган аудио китоб ҳам мавжуд бўлиб, унда саёҳатни яхшироқ тасвирлаш учун овоз эффектлари ва мусиқадан фойдаланилган[4].
Сюжети
Бир қўнғир айиқ келиб, ёғоч устида оқиб кетмагунча у дарёнинг бошқа дарёлардан ҳеч қандай ажралиб турадиган тарафи йўқ эди. Ҳамма саргузашт шундан сўнг бошланади: айиққа қурбақа, тошбақалар, қундуз, енотлар ва ўрдак бирма-бир қўшилади. Ҳар бир ҳайвоннинг ўзига хос хусусияти ёки билими бор, аммо айни пайтда бирор нарсадан бехабар. Масалан, қундуз йўл топишни билади-ю, айланма йўллар ҳақида тасаввурга эга эмас. Ўрдак қўшилгандан сўнг, гуруҳ шаршарага дуч келади. Ҳайвонлар қирғоққа хавфсиз чиқиб олгач, бир-бирисиз бу саёҳатни амалга оширолмасликларини тушуниб етади[5].
Ёзув ва тасвирлар
Пҳамга матннинг қисқалиги ёққан ва ҳикояни Моррис ёзганига ишонгиси келмаган[2]. Китобда акварел, сиёҳ ва гуаш билан ишланган иллюстрациялар бор, уларни Ҳорн Боок колумнисти Жулиэ Даниэлсон 1980-йиллардаги мултфилмларга ўхшатган[6]. Пҳамнинг мақсади қора-оқ ва рангли тасвирлар ўртасидаги контраст орқали ўқувчини жалб қилиш эди[2]. Нашриётга берган интервюсида у китобни 20 йиллик фаолияти давомида алоҳида ўрин тутган бир асар сифатида таърифлаб, шундай деган эди: „Гўё Моррис боғда дарахт эккан-у, унга япроқлар чиқишига йўл қўймаган, фақат дарахтнинг яланғоч шохлари қолган ва у мендан шу дарахтни безашимни сўраган. Лекин ўша дарахт мустаҳкам бўлмаганида, ҳеч нарса унга маҳкам ўрнашмаган бўларди.[2]“ Ҳорн Боок учун мақола ёзган кутубхоначи Бриан Wилсон эса матнни „ҳаракатларга бой, аммо бир вақтнинг ўзида ўйлантирувчи“ деб таърифлади ва Морриснинг „-гача“ сўзини такрор-такрор ишлатиши сюжетни олдинга силжитиб, иллюстрациялар учун мустаҳкам тузилма яратганини таъкидлади[7].
Иллюстрациялардаги ракурслар саргузаштнинг ҳам драматик, ҳам кулгили жиҳатларини кучайтиради[3][6]. Бир неча танқидчилар айниқса китобдаги энг кескин воқеа – шаршара саҳнасини алоҳида таъкидлаб ўтган. Бу саҳнада ҳайвонлар биринчи шахс нигоҳидан кўрсатилган бўлиб, Wилсон уни „2019-йилнинг расмли китобидаги энг томошабоп лаҳзалардан бири“ деб атади[6][7]. Танқидчилар Пҳамнинг хира кулранглардан тортиб ёрқин тусларгача фойдаланишини китобнинг дўстлик, бошқалар билан алоқалар ҳамда муносабатларнинг муҳимлиги мавзуларига мос деб топишган[3][6][7]. Киркус Ревиэwс нашри танқидчиси эса „Энг ёш ўқувчилар учун ҳам тушунарли бўлган чуқур маъно борлигини“ ёзган: „Биз ҳаммамиз биргамиз ва фарқларимиз бирдамлигимизни кучайтиради.[8]“ Шунингдек, бир қанча танқидчилар Пҳамнинг қаҳрамонларнинг ҳиссиёт ва ифодаларини тасвирлаш маҳоратини олқишлаган; Wилсон эса уни „тана тили ва юз ифодаларини чизишда усталиги билан ажралиб туради“, деб таъкидлаган[6][7].
Китобнинг бир қанча дизайн элементлари ҳам эътиборга молик. Муқова иллюстрацияси муаллиф ва рассом номларини кўрсатмайди ва шу орқали саргузаштга кириш муҳитини яратади[7][9]. Китоб бошидаги ички муқова саҳифаларидаги ўрмон расми Америка Қўшма Штатлари харитасига ўхшаб чизилган[2]. Олдинги саҳифаларда ҳайвонларнинг алоҳида-алоҳида ҳаёти тасвирланган бўлса, китоб охиридаги саҳифалар эпилог вазифасини бажаради[7][9]. Танқидчилар, шунингдек, иллюстрацияларнинг жойлаштирилишини, жумладан Пҳамнинг икки бетлик кенг тасвирлар ва панеллардан самарали фойдаланишини юқори баҳолашди[7][8].
Мукофотлар ва ўқувчилар баҳоси
Китоб умуман олганда ижобий баҳоланди. Cоммон Сенсе Медиа китобга беш юлдуздан тўртини бериб, унинг ҳазил-мутойибага бойлигини қайд этди. Счоол Либрарй Жоурнал учун ёзган Луcинда Снйдер Wҳитеҳурст ўзининг ижобий шарҳида: „унинг йирик, ўқувчини ичига тортувчи суратлари билан ўқувчиларни ҳамроҳ бўлишга чорлайди“, деб таъкидлади[10][9]. Публишерс Wеэклй ҳам иллюстрацияларни китобнинг кучли томони деб атаб: „ақлли дизайнга эга суратлар… уни овоз чиқариб ўқишга мўлжалланган ажойиб танловга айлантиради“, деб ёзди[3]. Даниэлсон эса Тҳе Ҳорн Боок Магазине шарҳида қаҳрамонларнинг саёҳатини мақтади; Киркус Ревиэwс ҳам ўзининг „юлдузли шарҳи“да шундай қилган. Китоб яна Бооклист шарҳловчиси Илене Cоопердан юлдузли шарҳ олди, у Пҳамнинг иллюстрацияларини „ажойиб ва кулгили. Унинг ёрқин ранглари ва тасаввурга бой дизайни эътиборни тортади“, дея таърифлади[11].
Китоб 2020-йилда Cалдеcотт Ҳонор мукофотини олди. Мукофот баёнотида шундай дейилади: „Дарё Пҳамнинг қувноқ чизиқлари, тобора кучайиб борувчи ёрқин ранглари ва кутилмаган саҳифа бурилишлари орқали жонланиб, қувончли саргузашт ва самимий алоқаларни юзага келтиради.[12]“ Пҳам эса бу мукофотни олиш ўзини „эътироф этилгандек“ ҳис қилганини ва бу унинг учун кутилмаган туйғу бўлганини айтди[13].
Манбалар
- ↑ „Cреатор Cорнер wитҳ Ричард Моррис БЕАР CАМЕ АЛОНГ - ЁуТубе“. www.ёутубе.cом (2019-йил 3-ноябр). 2021-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Стаплетон, Виcториа „Боок Чат: ЛеУен Пҳам он Беар Cаме Алонг“ (эн-УС). А Фусе #8 Продуcтион (2019-йил 23-май). Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Беар Cаме Алонг“. Публишерс Wеэклй (2019-йил 27-март). Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ „Беар Cаме Алонг бй Ричард Т Моррис Реад бй Жошуа Маннинг | Аудиобоок Ревиэw“ (эн). АудиоФиле Магазине. Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ Моррис, Ричард Т.. Беар Cаме Алонг, Пҳам, ЛеУен, Фирст, Неw Ёрк, Жуне 4, 2019. ИСБН 978-0-316-46447-5. ОCЛC 1040081852.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Даниэлсон, Жулиэ „Ревиэw оф Беар Cаме Алонг“. Тҳе Ҳорн Боок (2019-йил 3-июн). Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 7,5 7,6 Wилсон, Бриан „Cаллинг Cалдеcотт | Беар Cаме Алонг“. Тҳе Ҳорн Боок (2019-йил 31-октябр). Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ 8,0 8,1 „Беар Cаме Алонг“ (эн). Киркус Ревиэwс (2019-йил 4-июн). Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 Wҳитеҳурст, Луcинда Снйдер „Беар Cаме Алонг“. Счоол Либрарй Жоурнал (2019-йил 1-июн). Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ МcМаҳон, Реган „Беар Cаме Алонг - Боок Ревиэw“ (эн). Cоммон Сенсе Медиа (2020-йил 3-феврал). Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ Чаудҳри, Амина (Марч 15, 2019). "Беар Cаме Алонг". Бооклист 115 (4): 67–72. ҳттп://сеарч.эбсcоҳост.cом/логин.аспх?диреcт=труэ&дб=лкҳ&АН=135395816&сите=лрc-плус.
- ↑ „Wелcоме то тҳе Cалдеcотт Медал Ҳоме Паге!“ (эн). Ассоcиатион фор Либрарй Сервиcе то Чилдрен (АЛСC). Қаралди: 2020-йил 11-декабр.
- ↑ Счумачер, Жоҳн „Cалдеcотт Ҳонор Артист ЛеУен Пҳам“. Мр. Счу Реадс (2020-йил 5-март). Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.