Beatris Borromeo
Беатрис Борромео (1985-йил 18-августда туғилган) – италиялик журналист ва модел. У италиянинг Жанубий Тйрол провинсиясида аристократлар оиласида дунёга келган. 2010-йилда Боккони университетида ҳуқуқ йўналиши бўйича таҳсил олган, 2012-йилда эса Колумбия университетида журналистика бўйича магистрлик даражасини қўлга киритган.[1]
| Беатрис Борромео | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1985-йил 18-август Сан Cандидо, Италия |
| Фуқаролиги | Италия |
| Таълими | Боккони университети, Колумбия университети |
| Касби | Журналист, модел |
| Дини | Атеист |
| Турмуш ўртоғи | Пер Касираги (2015–ҳозиргача) |
| Болалари | 2 о'г'ил |
| Отаси | Дон Карло Фердинандо Борромео |
| Онаси | Донна Паола Марзотто |
| Мукофотлари | Ф4Д Инсон ҳуқуқлари бо'йича махсус элчи (2015) |
Касбий Фаолияти
Борромео журналистика соҳасидаги фаолиятини 2009-йилда Италиянинг „Ил Фатто Қуотидиано“ газетасида бошлаган ва у ерда 2016-йилгача меҳнат қилган. 2013-йилда у „Неwсwеэк“ ва „Тҳе Даилй Беаст“ нашрлари учун журналист шарҳловчи сифатида ишлайди.[2] Шунингдек, Раи 2 телеканалида „Анно Зеро“ дастурида бошловчи сифатида фаолият олиб борган ва Радио 105 тармоғида ҳафталик шоу дастурларини олиб борган. Борромео ҳужжатли филмлар яратиш билан ҳам шуғулланган. У мафия аёллари ҳақида „Мамма Мафиа“ ҳужжатли филмини суратга олган.[3] Ушбу филмнинг биринчи талқини 2013-йилда „Неwсwеэк Даилй Беаст“ томонидан намойиш этилган. Бундан ташқари, у Италиядаги мафия ташкилотлари ва ижтимоий муаммолар ҳақида бир нечта ҳужжатли филмлар яратган.[4]
Таълим
Беатрис Борромео 2004-йилда Миландаги Лиcео Гиованни Берчет лицейида ўрта таълимни тугатган.[5] 2010-йилда у Боккони университетида ҳуқуқ бўйича бакалавр даражасини олган ва 2012-йилда Колумбия университетида журналистика бўйича магистрлик даражасини қўлга киритган.
Оилавий Келиб Чиқиши
Беатрис Борромео Арона графи Дон Карло Фердинандо Борромео ва графиня Донна Паола Марзоттонинг қизидир. Отаси томонидан у католик черковининг кардинали, Милан архиепископи ва авлиё деб тан олинган Карло Борромео билан қариндош[6]. Борромеолар оиласи ҳозирда Лаго Маггиоре кўлидаги Борромей оролларининг кўп қисмига ва Милан шаҳридаги бир қатор мулкларга эгалик қилади.[7]
Шахсий Ҳаёти
2015-йил 25-июл куни Беатрис Борромео Монаконинг Ганновер маликаси Каролинанинг ўғли Пер Касираги билан турмуш қурган[8]. Никоҳ маросими Монако шаҳзодаси саройининг боғларида бўлиб ўтган.[9] Бугунги кунда эр-хотиннинг икки нафар фарзанди бор. Беатрис Борромео 2021-йилда Диор мода брендининг элчиси бўлган. Шунингдек, 2015-йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича „Фашион 4 Девелопмент“ (Ф4Д) ташкилотининг махсус вакили этиб тайинланган.[10]
Манбалар
- ↑ Франcа Соззани.. „Тҳе Борромео-Ферри wеддинг“. Вогуэ Италиа (2012-йил 7-июн). 2015-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-сентябр.
- ↑ „Жаки э Лавиниа споси "Ла фамиглиа Агнелли è унита"“ (Италиан). Ла Репубблиcа (2004-йил 4-сентябр). 2022-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-сентябр.
- ↑ Гианлуcа Маттеи.. „Cинқуэcенто инвитати алла Роccа Борромео пер Исабелла э Уго“ (Италиан). Cорриэре делла Сера (2005-йил 25-сентябр), с. 23. 2015-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-сентябр.
- ↑ „Cарло Борромео э Марта Ферри, ноззе принcипесче э алтернативе | АттуалитÓ. Огги.ит (2012-йил 5-июл). 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
- ↑ Книгҳтлей, Эмма. Принcелй Монаcо: Тҳе Ҳоусе оф Грималди ин тҳе 21ст Cентурй, эБоок, УСА, 2019. ИСБН 9780359058945. Қаралди: 2017-йил 11-ноябр (2019-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Прия Рао. „Марта Ферри анд Cарло Боррмоэо Wеддинг - Пантеллериа Италй Wеддинг - Тоwн & Cоунтрй Магазине“. Тоwнандcоунтрймаг.cом (2012-йил 30-июн). 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
- ↑ „Ла сага деи Марзотто“. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-июл.
- ↑ Борромео, Беатриcе „Эллрой. Аутобиографиа ди ме стессо“. Ил Фатто Қуотидиано. Эдиториале Ил Фатто С.п.А. 2015-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-март.
- ↑ „Cорриэре делла Сера - И 20 анни ди Беатриcе "атеа э ди синистра"“ (2019-йил 19-сентябр). 2019-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-сентябр.
- ↑ Книгҳтлей, Эмма. Принcелй Монаcо: Тҳе Ҳоусе оф Грималди ин тҳе 21ст Cентурй, эБоок, УСА, 2019. ИСБН 9780359058945. Қаралди: 2017-йил 11-ноябр (2019-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган).
