Беда бити

Беда бити, акасия бити (Апҳис cраccивора Коч.) — афидидлар оиласига мансуб қаноциз ёки тўртта нафис қанотли майда ҳашарот. Танаси 1,3—2,1 мм. Миграцияланиб тўла ўзгариш билан ривожланувчи формалари мавжуд. Беда бити тухум ҳолда беда анғизи, акация бачкиси, баъзан янтоқда қишлайди. Личинкалари март ойи бошларида тухумдан чиқади. Алр. охири ва май ойининг бошларида Беда бити олдин акацияга, сўнгра ғўза ва бошқа ўсимликларга учиб ўтади. Бу ўсимликларнинг барги дағаллашгандан сўнг бедага ўтади ва дастлабки кузги совуқдан кейинроқ тухум қўя бошлайди. Беда бити йил давомида 12 авлод бериб, асосан, ёш ва серсув новдаларда яшайди.

Кураш чоралари: оқ акацияни экинзор майдонлар атрофига экмаслик; май—июнда тупроққа 10 — 15 см чу-қурликда донадор базудин ёки фосфамид (40 кг/га) солиш; ғўзага фосфамид, рогор, БИ-58 (1—2 кг/га) пуркаш; аҳоли яшайдиган пунктларга яқин жойлардаги далаларга хлорофос, карбофос билан ишлов бериш.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил