Bedana
Бедана (Cотурних cотурних) – товуқсимонлар туркумининг қирғовулсимонлар оиласига мансуб майда парранда. Эркагининг патлари сарғиш-қўнғир, кўндаланг оқ-сарғиш йўлли, танасининг икки ёни бўйлаб қизғиш ёки қора йўллар ўтади. Макиёни қорамтир, кўкрагида қора ёки қизғиш холлари бор.
| Cотурних | ||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||||
| ||||||||||||||
| Cотурних cотурних | ||||||||||||||

Бедана Европа, Африка ва Осиёнинг ғарбий қисмида тарқалган. Ўзбекистоннинг чўл, тоғ олди, ясситоғли минтақаларида ва тўқайларда кўп учрайди. Хатти-ҳаракати товуқникига ўхшайди. Оғирлиги 80–145 г. Апрел–май ойларида шимолга, кузда август–сентабрда жанубга гала бўлиб учиб ўтади. Бедана қош қорайганда, тунда серҳа-ракат бўлади, кундузи пана жойда бекиниб ётади. Ўсимликлар уруғи ва бар-глари, баъзан ҳашаротлар билан озиқланади. Ер устидаги чуқурчага хас-чўп тўшаб уя қуради. Макиёни 9–20 та гача тухум қўйиб, 15–17 кун босиб ётади. Кўпайиш давридаэркаги жуда чиройли сайрайди. Бедананинг гўшти мазали, тухуми тансиқ таом. Ўзбекистонда иш-қибозлар беданани тузоқ ва матрап (тўр) билан овлайдилар, сайратиш, уриштириш мақсадларида тўрқовокда боқишади. Айрим жойларда соқов ёки япон (С. Жапониcус) беданаси фермаларда гўшти ва тухуми учун боқилади. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги „Дўстлик“ хўжалигида бедана гўшти ва тухуми етиштирадиган йирик ферма ишлайди. Япония, Италия, Франсия, АҚШда саноат миқ-ёсида етиштирилади. Тухум берувчи Б. зотлари бир йидда 250–300 дона тухум беради, тухумининг оғирлиги 10–14 г. АҚШда бедананинг оғирлиги 250 г келадиган, гўшти учун боқиладиган „Фараон“ зоти яратилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |