Бедапоя — беда билан банд бўлган дала. Суғориладиган деҳқончиликдаги алмаш-лаб экиш схемасига кўра, Б.да беда 3 йил, личан учун 5 йил ўстирилади. Беда дуккакли экин бўлганидан, илдизидаги туганак бактерияҒтап туфайли тупроқдаги азот миқдорини шу муддат ичида анча оширади. Натижада Б.ни бузиб эқилган экин ҳосили мўл бўлади. Б. Ўзбекистоннинг шим. вилоятларида октабр, жанубий вилоятларида ноябр ойида ҳайдалади. Б. ҳайдаш олдидан махсус лушчилник ёки ағдаргичи олиб қўйилган плуг билан 6—8 см чуқурликда юм-шатилади. Бунда беда илдизи бўғзидаги куртаклари қурийди, келаси йили Б.га эқилган экинларни ўт (беда) босиши камаяди.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил