Эмине Бедиа Муваҳҳит (1896 – 1994-йил 20-январ) – турк театр ва кино актрисаси . У 1923-йилдаги дебюти билан Туркияда биринчи мусулмон кино актрисаси сифатида эсда қолган.

Бедиа Муваҳҳит
Таваллуди
Эмине Бедиа

1896
Вафоти 20-январ 1994-йил(1994-01-20)
(98 ёшда)
Истанбул, Туркия
Касби Театр ва кино актрисаси
Фаолият йиллари 1908–1975
Турмуш ўртоғи
  • Аҳмет Муваҳҳит
    (турм. 1923; ажр. 1927)
  • Фриэдрич вон Статзер
    (турм. 1933; ажр. 1951)
Мукофотлари
  • 1971 Ататüрк Призе фор Арт
  • 1987 Стате Аcтресс
  • 1988 Голден Тулип Аwард

Ҳаёти

Муваҳҳит 1896-йилда прокурор Аҳмет Şэкип Бей ва унинг рафиқаси Эмине оиласида Усмонийлар давлати Истанбул вилояти Кадıкöй шаҳрида туғилган. У бошланғич таълимни Бüйüкада Саинт Антоине мактабида, ўрта таълимни эса Кадıкöй Теракки ўрта мактабида олади. Кейинчалик у ўқишини Нотре Даме де Сион франсуз тили лицейида Истанбулда давом эттиради. У чет тилларидан франсуз ва юнон тилларида яхши гапира олган[1][2].

Бедиа Муваҳҳит 1914-йилда Истанбулдаги давлатга қарашли телефон компаниясида оператор сифатида ишлаган ва Усмонийлар давлатида давлат хизмати соҳасида ишлаган дастлабки мусулмон аёллардан бири бўлган. Янги ташкил этилган журналлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи уюшма компаниясидан сўнг, почта маъмурияти чет тилда сўзлайдиган христиан ёки яҳудий озчилигидан бўлган қизларни, турк тилини яхши биладиган телефон операторларига алмаштириш ҳақида қарор қилди[3][4].

1921-йилда у Эренкöй қизлар ўрта мактабида франсуз тили ўқитувчиси сифатида ишлашни бошлади. Шу вақт мобайнида, у театр актёри Аҳмет Муваҳҳит билан унинг спектаклларидан бирида, дастхат олаётган пайтда учрашиб қолади. Шундан сўнг, улар 1923-йилда турмуш қуришди. Бу никоҳдан Бедиа Муваҳҳитнинг ўғли Шуайип Сина Арбел (1922-1991) туғилди. 1923 -йилда Бедиа Муваҳҳит ўқитувчилик лавозимидан кетиб, ўзини актёрлик фаолиятига бағишлади. У филмларда ва саҳнада муваффақиятли рол ижро этди. Бироқ, унинг турмуш ўртогí Аҳмет Муваҳҳит 1927-йилда вафот этди[1].

Актриса 1933-йилда Фридрик фон Статзер (1906-1974), кейинчалик Ферди Статзер, Австриялик мусиқачига турмушга чиқди. У 1932-йилда Туркияга келган бўлиб, Истанбул шаҳар консерваториясида классик пианодан дарс берар ва Истанбул шаҳар театрида композитор ва классик пианист сифатида ишлаган эди[3]. Актрисанинг иккинчи никоҳи 18 йил – 1951-йилгача давом этди ва улар ажралишди. Шундан кейин, у ўзининг саҳнадаги исмини ўзининг биринчи никоҳидаги фамилияси билан бирга ишлатди[1].

Актёрлик фаолияти

1917-йилда у „Пенçэ“ филмида кичик рол ижро этиш орқали Туркия (ўша ватқда Усмонли) филм саноатига қўшилди. 1923-йилда актёр Аҳмет Муваҳҳит билан турмуш қургандан кўп ўтмай, уларнинг дўсти филм режиссёри Муҳсин Эртуğрул Ҳалиде Эдиб Адıвар томонидан ёзилган Атеşтен Гöмлек (Смирна қизаси) романи (1884-1964) асосида филм суратга олишни режалаштирди.

Туркия мустақиллик уруши (1919-1923) иштирокчиси, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш фаоли, аёл драматург бош ролни турк мусулмон аёли ижро этиши кераклигини таъкидлади. Бедиа Муваҳҳит ўзини ҳам жуда ҳайратда қолдирган ҳолда актриса сифатида танланди. У Неййире Неййир (1902-1943) билан бирга рўйхатга олинган[3][5].

Атеşтен Гöмлек филмининг суратга олиш ишлари тугагандан сўнг, у турмуш ўртоғи, актёр Аҳмет Муваҳҳит билан биргаликда Дарüлбедайнинг Измир театр турида иштирок этди. Ўша пайтда шаҳарда бўлган Мустафа Кемал (Ататüрк) Аҳмет Муваҳҳитдан рафиқаси иштирок этаётган спектаклга қўшилиб чиқишини сўради, чунки бу пайтда Туркия мусулмон аёллари ҳам саҳнада қатнашишлари керак эди[6].

Муваҳҳит бир кун ичида „Сариде“ ролини Cеза Кануну драмасида ўрганди, бу Аҳмет Нури Секизинcи томонидан 1907- йилдаги Вингт жоурс à л’омбре франсуз драмасидан кўчирилган. 1923-йил 31-июл куни, Лаусанна шартномаси имзолангандан бир ҳафта ўтгач, Бедиа Муваҳҳит янги Туркия раҳбари олдида саҳнада дебют қилди. Кейинчалик у 200 дан ортиқ театрларда саҳнага чиқди[3][7].

У ўн беш йилдан ортиқ давом этган актёрлик фаолиятидан сўнг, 1975-йилда Истанбул шаҳар театридаги саҳнадан нафақага чиқди[1].

Театрда 50 йилдан ортиқ кўрсатган хизматини учун, Тüм Тиятро Санатçıларı Бирлиğи (ТÎ-САН) номли театр актёрлари уюшмаси унга ва 50 йилдан ортиқ вақт давомида театрга хизмат қилган бошқаларга „Театр хизмати совғаси“ (туркча: Тиятро Эмек Армаğанı) ни бериш қарорига келди. Ёш авлод театр актёрлари ушбу совғани театр учун қилган хизмати ва саъй-ҳаракатлари учун катта авлодга беришди. Гüрдал Дуяр ҳайкаллиги бўлган бу совғани уларга Истанбул Санат Меркез (илгари Унион Франçаисе деб номланган) топширдилар[8]. Акатлардаги Рассомлар боғида Дуяр томонидан яратилган Муваҳҳит бюсти ҳам ўрнатилган[9].

Ўлими

Бедиа Муваҳҳит 20-январ 1994-йилда 98 ёшида уйида юз берган бахциз ҳодиса оқибатида Истанбул университет шифохонасига олиб келинди ва шу ерда вафот этди[1]. У Истанбулнинг Асиян қабристонида дафн этилган[3].

Филмография

  • Атеşтен Гöмлек (1923)
  • İстанбул Сокакларıнда (1931)
  • Карıм Бени Алдатıрса (1933)
  • Бекленен Şаркı (1953)
  • Пайдос (1954)
  • Яşлı Гöзлер (1955)
  • Сон Бесте (1955)
  • Гüлмеен Йüзлер (1955)
  • Çапкıнлар (1961)
  • Гöнüл Ферман Динлемез (1962)
  • Бир Геcелик Гелин (1962)
  • Белалı Торун (1962)
  • Барут Фıçıсı (1963)
  • Генç Кıзлар (1963)
  • İстанбул Калдıрıмларı (1964)
  • Кайнана Зıрıлтıсı (1964)
  • Маняклар Кöşкü (1964)
  • Генçлик Рüзгарı (1964)
  • Ҳалк Çоcуğу (1964)
  • Анасıнıн Кузусу (1964)
  • Гел Барışалıм (1964)
  • Сарı Кıзла Копук Аҳмет (1964)
  • Ҳизметçи Дедиğин Бöйле Олур (1964)
  • Ҳеп О Şаркı (1965)
  • Севинç Гöзяşларı (1965)
  • Бозук Дüзен (1966)
  • Аşкıн Гöзяşларı (1966)
  • Çалıкуşу (1966)
  • Сокак Кıзı (1966)
  • О Кадıн (1966)
  • Севгилим Артист Олунcа (1966)
  • Şофöрüн Кıзı (1966)
  • Эвлат Уğруна (1967)
  • Сен Бенимсин (1967)
  • Зеҳирли Ҳаят (1967)
  • Дüнянıн Эн Гüзел Кадıнı (1968)
  • Катип (1968)
  • Атеşли Çингене (1969)
  • Эсмерин Тадı Сарışıнıн Адı (1969)
  • Лекели Мелек (1969)
  • Сон Мектуп (1969)
  • Татлı Севгилим (1969)
  • Юмурcак (1970)

Мукофотлар

  • 1981 Ататüрк санъат мукофоти[3]
  • 1987 Туркия давлат актёраси, турк маданиятига қўшган ҳиссаси учун[10]
  • 1988 йилги Халқаро Истанбул кино фестивали(Қолдан тулип мукофоти) [1][3]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Бедиа Муваҳҳит Биёграфи“ (Туркиш). Биёграфи İнфо. Қаралди: 2013-йил 8-март.„Бедиа Муваҳҳит Биёграфи“ (ин Туркиш). Биёграфи İнфо. Ретриэвед 8 Марч 2013.
  2. ↑ „Бедиа Муваҳҳит (Санатçı 15.öлüм йıлдöнüмü)“ (Туркиш). Кüлтüр ве Туризм Баканлğı. Қаралди: 2013-йил 8-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 „Бедиа Муваҳҳит профиле“. İстанбул Кадıн Мüзеси. 2014-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-март.„Бедиа Муваҳҳит профиле“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-04-08 санасида архивланган). İстанбул Кадıн Мüзеси. Ретриэвед 8 Марч 2013.
  4. ↑ Üнал, Эртан (2005). "Тҳе ПТТ Мусеум". Скйлифе (Туркиш Аирлинес). Арчивед фром тҳе оригинал он 19 Септембер 2012. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120919144806/ҳттп://www.туркишаирлинес.cом/эн-инт/скйлифе/2005/новембер/артиcлес/тҳе-птт-мусеум.аспх. Қаралди: 8 Марч 2013. Бедиа Муваҳҳит]]
  5. ↑ „Бедиа Муваҳҳит (Санатçı 15.öлüм йıлдöнüмü)“ (Туркиш). Кüлтüр ве Туризм Баканлğı. Қаралди: 2013-йил 8-март.„Бедиа Муваҳҳит (Санатçı 15.öлüм йıлдöнüмü)“ (ин Туркиш). Кüлтüр ве Туризм Баканлğı. Ретриэвед 8 Марч 2013.
  6. ↑ „Бедиа Мüваҳҳит, Öзге Борак'ıн“ (Туркиш). Ҳüрриет (2012-йил 14-май). Қаралди: 2013-йил 8-март.
  7. ↑ „Бедиа Муваҳҳит öдüлü Тангöр'üн“ (Туркиш). Ҳüрриет. Қаралди: 2013-йил 8-март.
  8. ↑ Орал, Зейнеп. „Эмеğэ Сайгı“. 2022-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.
  9. ↑ Дурбаş, Рефик. „Гüрдал Дуяр'ıн Ведасı“ (тр). Сабаҳ (2004-йил 21-апрел). Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
  10. ↑ „Бедиа Муваҳҳит (Санатçı 15.öлüм йıлдöнüмü)“ (Туркиш). Кüлтüр ве Туризм Баканлğı. Қаралди: 2013-йил 8-март.„Бедиа Муваҳҳит (Санатçı 15.öлüм йıлдöнüмü)“ (ин Туркиш). Кüлтüр ве Туризм Баканлğı. Ретриэвед 8 Марч 2013.

Ҳаволалар