Bedreddin Mahmud Bey
| Бедреддин Маҳмуд Бей | |
|---|---|
| туркча: Бедреддин Маҳмуд Бей' | |
| Караманоğулларı беки | |
| Салтанат | 1300-1312 |
| Ўтмишдоши | Гüнери Бей |
| Давомчиси | Муса Бей |
| Туғилиши | ? |
| Вафоти | 1312-йил |
| Дафн этилган жой |
Балкусан |
| Фарзандлари |
Муса Бей Бедреддин İбраҳим Бей И Алâэддин Ҳалил Мирза Бей |
| Уй | Караманоğулларı |
| Отаси | Керимüддин Караман Бей |
| Дини | Сунни Ислом |
Бедреддин Маҳмуд Бей (туркча: Бедреддин Маҳмуд Бей) — Караманоğулларı беклигининг асосчиси Керимüддин Караман Бейнинг ўгли бўлиб, бекликни 1300-1312-йилларда бошқарган[1][2].
Тарих
Маҳмуд Бейнинг туғилган санаси номаълум. Эҳтимол, 1293-йилда у муҳим порт ҳисобланган Алая шаҳрига қарши юришда акаси билан бирга қатнашган. 1277-йилда у мамлук султони Бейбарснинг ҳокимиятини тан олиб, Ич-ил ҳудудини иқто сифатида олди. Катта эҳтимол билан мамлуклар Маҳмуд Бейни Ҳулокуийлар давлати билан бўлган жангдаги ғалабаси туфайли ушбу ҳудудлар унга иқто сифатида берилган. 1288-йилда караманлилар мўғуллар билан бўлган жангда мағлубиятга учрагач, Кўния султонлиги султони Масуд ИИ ҳокимиятини тан олди. 1293-йилда у Кипр қироли Генрих ИИ босиб олишга тайёргарлик кўраётган Алая шаҳрига юришда қатнашган (бошқа манбаларга кўра, ушбу ҳарбий ҳужумга бошчилик қилган). Ҳужум мувафаққиятли амалга оширилиб, Алая Караманоğулларı беклигига қўшиб олинди. Бу ерда ҳам кичик ярим мустамлака беклик тузилиб, Маҳмуд акаси Гüнери Бей ҳомийлиги остида шаҳарни бошқарган.
Бедреддин Маҳмуд Бей акаси Гüнери Бейнинг 1300-йилда вафотидан сўнг, беклик тахтига ўтирди. У мўғуллар ва Кўния султонлигига қарши курашни давом эттирди. Тахт учун курашаётган шаҳзодаларга ўз дастагини берди. 1308-йилда у султон Маъсуд ИИИ нинг ўлимидан ва Кўния султонлигининг тугатилганлигидан фойдаланиб, Кўнияни эгаллашга ҳаракат қилади, лекин мўғул нўёни билан бўлган жангда мағлубиятга учради.
У 1312-йилда вафот этган бўлиб, Балкусанга дафн этилган. Ундан сўнг, тахтга ўғли Ҳаcı Сûфи Бурҳâнеддин Муса Бей чиқди.
Манбалар
| Ҳумкдорлик унвони | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: Гüнери Бей |
Караманоğулларı беки 1300-1312 |
Вориси: Муса Бей |