Бегали Ёқубович Кодиров (туғ. 1973-йил 22-сентябр, Олтинкўл тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек сиёсатчиси ва агрономи, 2020—2024-йилларда ИВ чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.

Бегали Кодиров
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
Мансаб даври
2020-йил – 2024-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1973-йил 22-сентябр (1973-09-22) (53 ёш)
Олтинкўл тумани, Андижон вилояти, ЎзССР, СССР
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал демократик партияси
Касби агроном
Маълумоти Андижон қишлоқ хўжалиги институти
Мукофотлари

Биографияси

Бегали Ёқубович 1973-йил 22-сентябрда Андижон вилояти Олтинкўл вилоятида туғилган. 1995-йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган, агроном[1].

1995-йилда Олтинкўл туманидаги „Машал“ фермер хўжалигига ишчи сифатида ишга жойлашди. 1997-йилдан 2006-йилгача иқтисодий биолаб лабораториясининг бошлиғи бўлган. Кейинчалик, 2007—2016-йилларда Латифжон ери фермер хўжалиги раҳбари этиб тайинланди. Бироз вақт ўтгач, 2016-йилда Ўзбекистон Фермерлари Кенгашининг Олтинкўл туман бўлими раиси бўлди. Кейинчалик, 2018-2020-йилларда Андижон вилоят фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва уй хўжаликлари эрларининг эгалари вилоят кенгашининг раиси[2] лавозимларида ишлаган. 2020-2024-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг а’зоси лавозимида фаолият юритган.

Мукофотлар

2013-йилда Шуҳрат медали билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Кандидаты“ (ру). элеcтионс.уз. 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-апрел.
  2. ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-апрел.