Бегали Ирисалиевич Ниязалиев (1958-йил, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Бегали Ниязалиев
Таваллуди 1958-йил
Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти
Таълими Тошкент қишлоқ хўжалик институти
Илмий даражаси қишлоқ хўжалиги фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

Биографияси

Бегали Ниязалиев 1958-йилда туғилган[1]. Миллати ўзбек, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (23.12.2016), профессор (13.12.2019). 1980-йилда Тошкент қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. 1980—1990-йилларда Бутуниттифоқ пахтачилик илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими, 1990—1994-йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти ўғитлар бўлими катта илмий ходими, 1994—1997-йилларда Ялпи таҳлиллар лабораторияси мудири, 1997—1998-йилларда Янги ва истиқболли ғўза навлари агротехникаси бўлими мудири, 1998—2002-йилларда ўғитлар бўлими мудири, 2002—2006 ва 2012—2014-йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2015-йили катта илмий ходим изланувчи, 2017—2021-йилларда Минерал, маҳаллий, ноанъанавий ўғитларни қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш ва оммавий таҳлиллар лабораторияси катта илмий ходими, лойиҳа раҳбари. 2022-йилдан Агрокимё ва ялпи таҳлиллар лабораторияси мудири[1]. Катта илмий ходим (1994)[1].

Илмий фаолияти

1989-йилда „Пахтачиликда янги мулчалаш усулининг самарадорлиги“ мавзусида номзодлик диссертациясини, 2016-йилда „Пахтачиликда органик ва органо-минерал ўғитларни қўллаш технологиясини такомиллаштириш“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[1]. 230 та илмий иш, жумладан, 90 та илмий мақолалар муаллифи. Илмий изланишлари органик ва органо-минерал ўғитларни минерал ўғитлар билан пахтачиликда қўллаш самарадорлиги бўйича изланишлар ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет.