Бегали Қосимов (1942-2004) — адабиёцҳунос, филология фанлари доктори[1].

Бегали Қосимов
Таваллуди 19-декабр 1942-йил
Қашқадарё вилояти Касби тумани
Вафоти 25-сентябр 2004-йил(2004-09-25)
(61 ёшда)
Касби адабиёцҳунос
Таълими олий
Илмий унвони профессор
Мукофотлари Яссавий номидаги халқаро мукофот, “Фидокорона хизматлари учун” ордени

Ҳаёти

Бегали Қосимов 1942-йил 19-декабрда Қашқадарё вилоятининг Касби тумани Денов қишлоғида туғилган.

Таълими

Бегали Қосимов ўрта мактабини ўз қишлоғида тамомлайди. 1958-йилда Ўзбекистон Миллий университети ўзбек филологияси факултетига ўқишга қабул қилинади. У ерни 1963-йилда тамомлайди. Кейинчалик, 1963-йилда аспирантурага киради.

Фаолияти

Олим 1964-йилдан матбуотда ҳам фаолият юритади. Унинг илк мақоласи 1964-йилда „Сирдарё ҳақиқати“ газетасида чоп этилган. Биринчи рисоласи „Мирмуҳсин Шермуҳамедов“ номи остида, 1967-йилда кенг оммага намойиш этилган[2].

Аспирантурани ниҳоялаганидан сўнг, 1966-йилдан ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири лавозимларида фаолият юритади.

1968-йили „Мирмуҳсин Шермуҳамедов (Фикрий) ва унинг адабий муҳити“ мавзусидаги номзодлик, 1984-йили „ХХ аср боши ўзбек поэзияси (инқилобий шеъриятнинг шаклланиши ва тараққиёти) масалалари. 1905-1917“ мавзусидаги докторлик диссертацияларини ҳимоя қилади.

1980-йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлади.

Бегали Қосимов ўзбек мумтоз ва янги адабиёти муаммолари бўйича тадқиқотлар яратган. Лекин ижодининг моҳиятини миллий уйғониш, маърифатчилик адабиёти муаммолари, сиймолари ижоди, тақдири масалалари қизиқтиради. Бу ҳол унинг илмий асарларида яққол кўринади.

У туркий оламдаги уйғониш, адабий алоқалараро боғлиқлик масалаларини муфассал ўрганган. Бегали Қосимов 1997-йилда Туркия Отатурк култур маркази фахрий аъзоси, 1998-йилда Туркия Отатурк Араштирма маркази мухбир аъзоси бўлади. Анқарада нашр этилаётган 33 жилдлик „Турк дунёси адабиёти“ нашрининг ўзбек адабиёти бўйича мутасаддиси ҳам ҳисобланади.

Шунингдек, 1998-2002-йиллар оралиғида Ўзбекистон ОАК филология бўйича, 1995-1999-йилларда Республика фан ва техника Давлат комитети ижтимоий-гуманитар фанлари эксперт кенгаши раиси, 1995-1996-йиллар ва 2002-2004-йиллар оралиғида Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича ихтисослашган кенгаш раиси сифатида ҳам фаолият юритади.

У кўплаб республика „Маърифат“ газетаси, „ЎзМУ хабарлари“ журнали ҳамда Туркия ва Қозоғистонда чоп этилган яна бир қатор журналларнинг таҳририят аъзоси ҳам эди.

Илмий ишлари

Бегали Қосимов Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1999-йил), ўндан ортиқ дарслик ва қўлланмалар, 10 номда алоҳида асарлар, 300 га яқин илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади[3]. Ўзбекистон Миллий университети Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти кафедраси асосчиси (1993-йил), мудири сифатида фаолият олиб борган. Кафедранинг кенг халқаро илмий-педагогик алоқалари мавжуд. Олимнинг асарлари рус, турк, франсуз ва татар тилларига таржима қилинган.

У 1986-йилда профессорлик унвонига эга бўлди.

Мукофотлари

Бегали Қосимов кўплаб нуфузли мукофотларни қўлга киритган. Жумладан, 1993-йилда „Яссавий номидаги халқаро мукофот“ совриндори бўлади. Вафотидан кейин, 2025-йилда „Фидокорона хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган[4].

Асарлари

  • Мирмуҳсин Шермуҳамедов. 1967-йил.
  • Абдулла Авлоний. 1979-йил.
  • Излай-излай топганим. 1983-йил.
  • Салом, келажак. 1986-йил.
  • Маърифат дарғалари. 1990-йил.
  • Революсия и литературе. 1991-йил.
  • Исмоилбек Гаспирали. 1992-йил.
  • Маслакдошлар (Беҳбудий, Ажзий, Фитрат). 1994-йил.
  • Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик. 2002-йил.

Матншунослик ишлари

  • Навоийнинг нигоҳи тушган… (Навоий антологияси). 1987-йил.
  • Тавалло. Равнақул ислом. 1993-йил.
  • Беҳбудий. Танланган асарлар. 1997-йил (1-нашр), 1999-йил (2-нашр).
  • Абдулла Авлоний. Танланган асарлар. И-ИИ жилдлар. 1998-йил.
  • Сидқий-Хондайлиқий. Танланган асарлар. 1998-йил.
  • Ибрат, Ажзий, Сўфизода. Танланган асарлар. 1999-йил.
  • Юсуф Сарёмий. Танланган асарлар. 2002-йил.

Вафоти

Бегали Қосимов 2004-йилнинг 25-сентябр санасида вафот этган.

Адабиётлар

  • Бегали Қосимов. Библиографик кўрсаткич. Т.: Университет, 2002.
  • Орипов А., Шарафиддинов О. Излаган олим бўлади. //Ватан, 1992-йил 13-сон.
  • Севги Аҳмат. Тошкент давлет университети озбек тили ве адабияти огретим уеси проф. Др. Бегали Касимов иле бир чай соҳбети. //Cагри култур санат билим дергиси 1998 оcак, 42-й, 458-сон. 9-11 Б. Туркия.
  • Миннегулов Х. Страница брацтва. //Вечерняя Казан, 1986-йил 7-январ.
  • Зайнуллин Жамил. Боринги дуслик эзлареннан. //Казан ўтлари, 1989, 11-сон.
  • Нагаэв С. Несиллернинг девамийлиги узюлмейжек. //Янги дунё (Қрим), 1993-йил 12-март.
  • Йўлдошев Қ. Олимнинг олами. //Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 2002-йил 23-август.

Манбалар