Бегим-ана минораси — тахминан Х- ХИИ асрлардан сақланиб қолган меъморий ёдгорликдир. Ҳозирги Қизилўрда вилояти Орол тумани, Янгиқурилиш қишлоғидан жанубга томон 35 км ерда жойлашган.

Бегим Ана минораси
қозоқча: Бегім ана мұнарасы
Умумий маълумот
Мақоми Республика аҳамиятига молик тарих ва маданият ёдгорлиги
Жойлашуви Орол тумани, Қизилўрда вилояти
Мамлакат Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон

Тавсифи

Минора хом ғишт билан қурилган, икки қатор пишиқ ғишт билан (23х26х6) қопланган. Баландлиги 10,5 м. Юқорига томон бироз эгилиб келган саккизқиррали призма шаклили, юқориси пирамида бўлиб келган. Ўрта сатҳга (тахминан 5,5 — 6 м) минора устуни туташган, ундан юқори хона бор; унга шарқий тарафдаги камарли токча орқали кирилади. Минорани ёдгорлик учун ёки қандайдир сигнал бериш, қўриқлаш учун қуриш мумкин, деган тахмин бор (Малбагар Мендиқуловнинг фикрича). Бу турдаги ўрта аср миноралари (Ўзйн Там, Сараманкўса) Қозоғистонда кам учрайди, Марказий Осиёда эса умуман йўқ. Аммо „минора мақбаралари“ деб номланувчи бундай ёдгорликлар (13—14-асрлардан кейин) Эрон, Туркия, Озарбайжонда кенг тарқалган. Бу ҳолат туркий қабилаларнинг Оролбўйидан ушбу мамлакатларга кўчиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Тарихи

1979-йили Қозоғистон тарихи ва маданият ёдгорликларин муҳофаза қилиш жамиятининг экспедицияси (раҳбари А.Оспанов) изланган. Афсона бўйича, Бегим она Жанкент амирининг хотини, ноҳақ ёлғаннинг қурбони бўлган.

1982-йили мақбара Қозоғистон ССР тарихий ва маданий аҳамиятга эга ёдгорликлар рўйхатига киритилган[1].

1989-йили минора қайта таъмирланди[2]. Малбагар Мендиқуловнинг сўзларига кўра, „иншоотнинг улкан баландлиги ва гумбаз остида махсус супанинг борлиги, албатта, унинг қўриқлаш мақсадини кўрсатади, аммо, афтидан, унинг анча кейинроқ мақбарага айлантирилгани ҳақиқатга тўғри келмайди“[3].

Манбалар

  1. ↑ Постановлениэ Совета Министров Казахской ССР от 26 января 1982 года № 38 „О памятниках истории и култури Казахской ССР Республиканского значения“
  2. ↑ Қазақ мәдениэті. Энсиклопедиялиқ аниқтамалиқ. Алмати: „Аруна Лтд.“ ЖШС, 2005 ИСБН 9965-26-095-8
  3. ↑ Глаудинов Б.. Архитектура Казахстана, 2000 экз, Алма-Ата: Өнер, 2012 — 121—122-бет. ИСБН 978-601-209-193-9.