Бегор (ҳиндча) — ўрта асрларда Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқда (Эроида ВИИИ асрдан, Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Афғонистонда эса Х асрдан) мавжуд бўлган мажбурият. Меҳнаткаш халқ хон ва маҳаллий ҳукмдорлар тарафидан давлат ва заминдорларнинг турли қурилишлари (қалъа, сарой, йўл қурилишлари, канал ва ариқлар қазиш ва бошқалар)да текинга ишлаб беришга мажбур қилинган. Масалан, Абдуллахон ИИ нинг махсус фармони билан машҳур Жўйборий хожалардан Хожа Саъднинг ерларига Вахшдан сув чиқариш учун ариқ қазишга Ҳисор, Дехинав, Қубодиён ва Шаҳрисабздан 10 минг киши сафарбар қилинган. Бегор 18 — ХИХ асрларда ҳам бўлган. Бегорни баршчинанинг бир шакли дейиш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Жувонмардиев А., 16 — ХИХ асрларда Фарғонада ер-сув масалаларига доир, Т., 1965.